Одатда хабар ёки мақолани эътибор билан ўқимасангиз, муаллиф нима
демоқчи эканлигини тушунмасдан, бирёқлама ё нотўғри хулоса чиқарасиз. “Гоҳида
ўзимни журналист дейишга уяламан” сарлавҳали мақоламни ўқиганларнинг аксарияти
унинг моҳиятини тушунмагандай, назаримда. Балки айб ўзимдадир? Тушунарлироқ қилиб
ёзиш керак эдими?!