среда, 9 мая 2018 г.

Профессор Мавлон Жўрақуловни шогирдлари табриклашди





Бугун 9 май куни мамлакатимизда Хотира ва қадрлаш куни нишонланди. Буни қарангки, айнан шу куни тарих фанлари доктори, профессор Мавлон  Жўрақулов таваллуд топган бўлиб, домлани қўшалоқ байрам билан табриклаш мақсадида у кишининг хонадонига шогирдлари ва касбдошлари тўпланишди.  


Профессор Мавлон  Жўрақулов ҳақида қанча илиқ сўзлар айтсак, шунча кам. Домла  мамлакатимиз тарихи ва археологиясини ўрганишда катта ҳисса қўшиб келаётганлиги билан бир вақтда кўп йиллар давомида олий таълим тизимига раҳбарлик қилди. У киши 12 йил СамДУ тарих факультети декани, икки йил университетнинг биринчи проректори, беш йил университет ректори лавозимларида ишлади.
  
Устозимиз ҳозир ҳам ўзининг 86 ёшида университетдаги ишини давом эттирмоқда, талабалар ва ёш ўқитувчиларга қўлидан келгунича маслаҳат бериб, уларнинг кўҳна тарихимиз сир-асрорларини чуқур ўзлаштиришлари йўлида ўз меҳнатини аямасдан келмоқда.

“Ҳар йили 9 май куни Мавлон Жўрақулович хонадонида тўпланиш ўзига хос анъанага айланган. Зукко олим ва моҳир раҳбар сифатида кўпчилик домлани ҳурмат қилади. Шу билан бир қаторда, устозимиз ажойиб инсон ҳамда бағри кенг педагог десам, айни ҳақиқатни айтган бўламан. У кишининг ўгитлари ва насиҳатларини олганлар кам бўлган эмас”, - дейди домланинг шогирдларидан бири СамДУ катта ўқитувчиси Саъдулло Шарипов.
 
Албатта, шогирду ҳамкасбларнинг тилаги битта: яна узоқ йиллар устозимиз соғ-саломат юрсинлар, Оллоҳ берган умрни фарзанду невара ҳамда эваралар, кўп сонли дўсту шогирдлар даврасида ўтказиш насиб этсин.

Тошпўлат Раҳматуллаев



Комментариев нет:

Отправить комментарий