воскресенье, 31 октября 2021 г.

Саёҳат – зиёрат – саломатлик

 


Бугун, 30 октябрь эрталабдан Ўзбекистон касаба уюшмалари федерациясининг Самарқанд вилоят кенгаши, вилоят ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси ва Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси вилоят бўлими ҳамкорликда журналистлар, блогерлар ва ахборот хизмати ходимлари иштирокида “Саёҳат – зиёрат – саломатлик” шиори остида Самарқанд шаҳри бўйлаб юриш марафонини ташкил этилди.

 

Юриш марафони иштирокчилари Улуғбек расадхонасидан бошланиб, Хўжа Дониёр зиёратгоҳи, Самарқанд шаҳар тарихи музейи, Ҳазрати Хизр мажмуаси, Бибихоним жоме масжиди, Регистон майдони, Амир Темур мақбараси йўналиши бўйлаб ҳаракатланди. Ҳаммаси бўлиб 12 минг қадамдан кўпроқ масофа босиб ўтилди.

 

Унда Боғимайдон МФЙ фуқаролари ҳам фаол қатнашди.

 

 Регистон майдонида марафон иштирокчиларига Касаба уюшмаси томонидан китоблар совға қилинди. Бир пиёла чой устида қилинган суҳбат марафон қатнашчилирининг бир-бирлари билан янада яқинроқ танишиб олишлари учун ажойиб имконият яратди.  Барча қанташчилар бу ташаббус учун Ўзбекистон касаба уюшмалари федерациясининг Самарқанд вилоят кенгаши жамоаси ва унинг раиси Суҳроб Рафиқовга катта миннатдорчилик билдириб, зиёрат ва саломатликка йўналтирилган ана шундай тадбирлар бардавом бўлишини тилаб қолишди.

 

Юриш марафонида Касаба уюшмалири томонидан бошқа соҳадан таклиф этилганлар ҳам фаол қатнашди. Жумладан, Самарқанд шаҳридаги 2-поликлиника вакиллари марафон охиригача иштирок этишди. Улардан бири Офият Жалилова мунтазам бундай тадбирларда иштирок этишини ва бу унинг саломатлигига катта фойда бераётганлигини уқтирди.

 

Суҳбат охирида бундан кейин Ўзбекистон касаба уюшмалари федерациясининг Самарқанд вилоят кенгаши ҳамда Вилоят ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси раҳбарияти томонидан “Саёҳат – зиёрат – саломатлик” шиори остида янги йўналишлар бўйлаб ана шундай марафонлар ташкил этиш мақсадга мувофиқлиги таъкидланди.

 

Тошпўлат Раҳматуллаев


Маҳалла мавқеи янада мустаҳкамланади, уларнинг харажатлари бюджетдан молиялаштирилади

 

 

Фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг жамиятдаги ўрни ҳамда ролини кучайтириш, уларнинг аҳоли кундалик муаммолари билан ишлаш ва таъсирчан жамоатчилик назоратини амалга оширишдаги мавқеини мустаҳкамлаш, шунингдек, фуқаролар йиғини ходимларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш орқали тизимнинг самарадорлигини ошириш мақсадида давлатимиз раҳбари томонидан қатор чора-тадбирлар белгиланди. Улар Президент Шавкат Мирдиёевнинг 17 октябрдаги фармонида батафсил кўрсатиб ўтилган.

 

Тўйга қайси санъткорни таклиф этамиз?

 




Самарқандимизда кўплаб истеъдодли санъаткорлар бор ва биз доим ҳам уларнинг қадрига етмаймиз. Айниқса, унвон ва давлат мукофотларидан улар негадир четга қолиб кетмоқда. Масалан, Асатулло Отауллаев, Баҳодир Сирожиддинов, Зулфия Рашидова, Ихтиёр Султонов, Салим Ғиёсов каби ҳофизу хонандаларнинг кейинги йилларда тақдирланаётганлардан қаери кам?

 

“Биз нима есак – ўшамиз”. Нега бундай дейилган?



Тибииёт ходимларининг уқтиришича, одамнинг умри давомида ортирадиган касалликларининг 80 фоизи нотўғри овқатланиш оқибатидир.

 

Инглизларда бир мақол бор: “We are what we eat”. Бу мақол “Биз нима есак – ўшамиз” деб таржима қилинган. Уни бошқача тарзда қуйидагича ифодалаш мумкин: “Сен менга нима ейишингни айт, мен сенинг кимлигингни айтаман”.