воскресенье, 22 марта 2020 г.

Ёнғин туфайли уй-жойсиз қолган оилага амалий ёрдам кўрсатилади




Самарқанд шаҳар ҳокимлигининг Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Бадриддин Насриев ҳамда шаҳар прокуратураси вакиллари Юксалиш маҳалласида ўтган ҳафта содир бўлган ёнғинда уй-жойи ёниб кул бўлган хонадонга бориб, оила аҳволидан хабар олишди ва амалий ёрдам бериш масаласини муҳокама қилишди.

Маҳаллалар шаҳар ободлиги учун камарбаста



“Самарқанд” халқаро аэропортига олиб борадиган Академик Воҳид Абдуллаев кўчаси доимо вилоят ва шаҳар раҳбарлари эътиборида. Чунки шаҳримизга ташриф буюрган каттаю кичик меҳмонлар ана шу кўча орқали ўз манзилларига равона бўлишади. Кўча ва унинг икки томонида жойлашган биноларнинг кўркамлиги шу ерда яшаётган аҳолига, маҳалла фаоллигига ҳам боғлиқ.

Коронавирус. Маҳалла фуқаролар йиғини нима қилиши мумкин?




Коронавирус юртимзга кириб келган 15 мартдан бошлаб янги бир атама пайдо бўлди: ваҳимавирус. Айримларнинг ҳаракатини, ўзини тўрт томонга уришини кўриб, ҳайрон қоласан киши. Кимдир оғир дамда чўнтагини қаппайтиришга  интилди, яна кимдир ўзини мамлакатимизга касаллик эмас очарчилик кириб келгандай тутди. 

БОҒИМАЙДОН ЯНГИЛИКЛАРИ. Ҳашар ёки шанбаликни ҳисобот учун ўтказмаймиз!



Наврўз байрами арафасида ўтказилган умумхалқ хайрия ҳашаридан олдин ҳам, ундан кейин ҳам маҳалламиз ободлиги йўлида амалга ошираётган ишларимизни давом эттирдик. Чунки бундай хайрли ва савобли амалларни ўзимиз учун, кичик Ватанимиз бўлган маҳалламиз ободлиги йўлида бажараётганлигимизни чуқур анлаган ҳолда ҳаракат қиламиз.

суббота, 21 марта 2020 г.

Боғимайдонда шанбалик уюшқоқлик билан ўтди




Наврўз байрами арафасида юртимизда ўтказилаётган умумхалқ хайрия ҳашарига Самарқанд шаҳрининг барча маҳаллалари қаторида Боғимайдон МФЙда ҳам катта ҳажмдаги ишлар амалга оширилди.

Обираҳмат ариғи кўп йиллик ахлатдан тозаланмоқда




Уч кун давомида Обираҳмат ариғини тозалаш бўйича ҳашар уюштирдик. Ҳозирги Обираҳматни кўрганлар бир вақтлар бу ариқдан одамлар сув ичганига, ёзнинг иссиқ кунларида унда болалару катталар чўмилганига ишонмайди. 

БОҒИМАЙДОН ЯНГИЛИКЛАРИ. Янги айвон қурилиши бошлаб юборилди


 Наврўз байрамига тайёргарлик кўриш муносабати билан ўтказилган йиғилишда маҳалламиз фаоллари томонидан маҳалла маркази ҳудудида бўш ётган майдонда айвон қуриш таклифи билдирилган эди. 

Самарқандда камбағалликни камайтиришда маҳаллалар масъулияти ҳақида сўз юритилди



Самарқанд шаҳар маҳалла фуқаролар йиғини раислари иштирокида 3 март куни йиғилиш бўлиб ўтди. Унда камбағалликни камайтириш бўйича маҳаллалар кесимида бажарилиши лозим бўлган вазифалар батафсил кўриб чиқилди ва зарурий вазифалар белгилаб олинди.

Обираҳмат тозалигини таъминлаш бўйича амалий ишларга киришилади



Самарқанддаги ариқ, канал ва коллекторлар ҳолатини текшириш ва тозалигини таъминлаш бўйича амалга ошириладиган ишлар билан танишиш мақсадида Вилоят санитария-эпидомологик  осойишталик маркази мутахассисларидан иборат ташкил этилган гуруҳлар жойларда бўлиб, вазиятни ўрганмоқда.

понедельник, 2 марта 2020 г.

Газ босимининг ўйнаши кучлироқ портлашга сабаб бўлиши мумкин эди



2 март куни эрталаб табиий газ босими кескин пасайди. Ишга кетишдан олдин барча иситиш воситаларини ўчириб, фақат душхонадаги сув иситиш қозон (котёл)нинг оловини жуда паст қолдирган эдим. Уч соатдан кейин уйга келиб, ҳайратдан қотиб қолдим. 

воскресенье, 1 марта 2020 г.

Вилоят Кенгаши депутати Бадриддин Насриев сайловчилар билан учрашди


Халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгашига 1-Боғибаланд сайлов округидан сайланган депутат Бадриддин Насриев Боғимайдон, Чилстун, Қир, Обираҳмат, Хўжа Дониёр маҳаллалар вакиллари билан учрашув ўтказди. Самарқанд шаҳридаги 69-ўрта мактабда бўлиб ўтган учрашувда маҳаллалар ҳаёти билан боғлиқ долзарб муаммолар атрофлича муҳокама этилди.