понедельник, 31 января 2022 г.

Замонавийлашаётган маҳалла аҳолига яқинлашмоқдами ёки..?

Бешинчи мақола



“Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси тўғрисида” Президент фармони лойиҳасида маҳалланинг “фаол” моделини жорий этиш, уни аҳоли муаммоларини бевосита ҳал қилиш ҳамда ҳудудни ривожлантириш учун зарур ресурс ва имкониятлар билан таъминлаш мақсадида 2022 йилда қатор вазифаларни ҳаётга тадбиқ этиш белгиланган.

Қачон маҳалла нуфузи ортади, раиснинг гапи тош босади?

Фармон лойиҳасида барча даражадаги раҳбарлар пастга тушиб, ўз йўналиши бўйича маҳаллалардаги муаммоларни ўрганиши ва уларга ечим топиши тартиби жорий этилиши ҳада маҳалладан туриб барча давлат идораларига мурожаат қилиш тизими яратилиб, давлат ва ижтимоий хизматларнинг бевосита маҳаллада кўрсатиш тизимини жорий этиш кўзда тутилган. Амалга ошириладиган ишлар орқали маҳаллаларнинг халқ олдидаги нуфузи ошириш зарурлиги таъкидланган.

 

Замонавийлашаётган маҳалла аҳолига яқинлашмоқдами ёки..?

 Тўртинчи мақола



Мақоламизнинг ўтган қисмининг охирида уқтирилганидек, тўртинчи мақолада анъаналар, урф-одатлар, қадриятларни сақлаб қолиш нима учун муҳимлиги ҳамда маҳаллалар номларини “замонага мос” бўлишига интилиш доим ҳам ўзини оқламаслиги ҳақида сўз юритилади.

 Йириклашган маҳаллаларда анъналар ўз ўрнини йўқотмадими?

Маҳаллани юқори пардаларда тараннум этадиган шоиру ёзувчи ҳамда журналистлар шундай сифатларни ишлатадики, сўз бойлигаю маҳоратига қойил қолмасликнинг иложи бўлмайди. Маҳалла удум, урф-одат  ва анъаналар шаклланган ва ривожланган, қадриятлар янада такомиллашиб, сайқаллашиб бораётган маскан сифатида кўкларга кўтарилади.

 

Замонавийлашаётган маҳалла аҳолига яқинлашмоқдами ёки..?

 Учинчи мақола



Таҳририятдан: "Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили"да МФЙ тизимида йиғилиб қолган муаммоларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш чораларини кўриш алоҳида долзарблик касб этмоқда. Шу муносабат билан тизим фаолиятини ичидан билган маҳалла раиси – Самарқанд вилояти бўйича ўз мухбиримизга бундан аввал эълон қилинган ва маҳалла муаммолари кўтарилган  мақоласини давом эттиришини сўраган эдик.

 Қуйида аввалроқ эълон қилинган биринчи ва иккинчи мақоланинг давоми билан танишасиз.

АНЪАНАЛАР МАСКАНИ

Азалдан маҳалла миллий қадриятлар, анъана ва урф-одатлар шаклланган ва юзага келган маскан ҳисобланган. Бу масканда аҳиллик ва ҳамжиҳатлик, кексаларга ҳурмату ёшларга иззат,  муҳтожларга мурувват кўрсатиш каби кўплаб ибратли миллий ва диний қадриятлар ҳукмрон бўлган.

 

Замонавийлашаётган маҳалла аҳолига яқинлашмоқдами ёки..?

 Иккинчи мақола




Таҳририятдан: 2022 йил "Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили" деб эълон қилинганлигидан барчамиз хабардормиз. Ушбу таклифни ўртага ташлаган давлатимиз раҳбари юртимизда яшаётган  ҳар бир одамнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини таъминлашда жамиятимиз асоси бўлган маҳалла  ҳал қилувчи ўрин тутишини, маҳалла тинч бўлса, юрт тинч бўлишини, маҳалла обод бўлса, мамлакат обод бўлишини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Энди маҳаллага бўлган эътибор яна кучаяди, бу борада алоҳида дастурлар қабул қилинади. Шу муносабат билан маҳалла муаммоларини кўтариб чиқиш, ушбу тизимни янада халққа яқинлаштириб, барча масалаларни жойида ҳал этиш учун нималар қилиш лозимлигини муҳокама этиш долзарблик касб этмоқда.


  ОҚЛАМАДИ-КУ!

Кейинги икки йил давомида маҳалла тизимини ислоҳ этиш бўйича қатор ишлар амалга оширилди. Уларнинг ҳаммаси ҳам ўзини оқладими? Афсуски, бу саволга тасдиқ жавоби қайтариш мушкул. Янгиликларни жорий этиш бўйича барча кўрсатмалар фақат юқоридан келмоқда. Мутасаддилар жойларга чиқиб, йиғилиш ёки учрашувлар ўтказганда, турли-туман топшириқлар бериш билан кифояланмоқда. Икки ярим йиллик иш фаолиятим давомида маҳалла тизимининг Тошкентдан келган мутасаддилари ҳам бирор марта тўпланганларга “қандай муаммолар сизларни қийнамоқда, тизимда бўлаётган ўзгаришларга муносабатларинг қандай, нима қилсак маҳалла нуфузини янада ошириш ва уни аҳолига яқинлаштириш мумкин”, деб мурожаат қилганлигини эшитганим йўқ.

Замонавийлашаётган маҳалла аҳолига яқинлашмоқдами ёки..?


Таҳририятдан: Мамлакатимизда сўнгги икки йил ичида маҳалла институти катта ўзгаришларга учради. Янги лавозимлар жорий этилди. Маҳалла ходимлари зиммасидаги вазифаларнинг характери ўзгарганлиги, улар кўлами ошганлиги ҳақида ижтимиоий тармоқларда фикрлар билдирилмоқда. Янгиланишларга қарамасдан, аҳоли маҳалла тизимига нафақат ижобий, балки салбий муносбатда бўлаётганлиги таъкидланмоқда.

 

Биз ушбу ўзгаришлар ва уларнинг кўп асрлик тарихга эга бўлган маҳалла тизимига таъсири ҳақида Самарқанд вилояти бўйича ўз мухбиримиз, Самарқанд шаҳридаги “Боғимайдон” МФЙ раиси Тошпўлат Раҳматуллаевдан мақола тайёрлашини сўраган эдик. Қуйида ушбу мақола диққатингизга ҳавола этилмоқда.

 

 ТРАНСФОРМАЦИЯ

 Маҳаллага давлат томонидан эътибор кучайиб бораётган бир пайтда тизим ҳақида, унда маош олиб ишлаётган ходимлар фаолияти хусусида билдирилаётган салбий фикрларнинг сабаби нимада? Нега айрим чиқишларда ўта кескин, ҳатто нолойиқ сўзлар ишлатилмоқда?