Мақолалар

Ўғил кўришни истайсизми?

  Ўғил фарзанд кўриш истагида бўлганларни Самарқандга таклиф этамиз. Бу кўҳна шаҳарда қандайдир янги қадамжо очилиб, уни зиёрат қилганлар муродига етар экан, деб ўйламанг. Йўқ, бу ерда ўз фаолити билан кўплаб оилаларнинг қувончига қувонч қўшган табиб Ҳусен Ҳалимов истиқомат қилади.
Табибга мурожаат қилаётганларнинг 90 фоиздан кўпроғини 36-44 ёшли аёллар  ташкил этиши ва уларнинг оиласида 3-4 нафар қиз ўсаётганлигини инобатга олсак, масала муҳимлиги аён бўлади. Чунки бу аёллар охирги умид билан табиб ҳузурига келишади.     
Биз Ҳусен Ҳалимов билан учрашиб, унинг муолажа усули хусусида, усулнинг самарадорлиги ҳақида суҳбатлашдик.

   - Ўғил фарзанд кўриш истагада сиздан ёрдам сўраб келганларга тавсия беришда нималарга асосланасиз?
    - Аксар ҳолларда менга дастлаб эркаклар мурожаат қилишади. Уларга албатта ҳузуримга ўз жуфти ҳалоллари билан келишлари лозимлигини уқтираман. Чунки тавсия беришда эр ва хотиннинг гавда тузилиши, куч-қуввати, овқат ҳазм қилиш тизимининг сиҳатлик даражаси, мижози, юрагининг қуввати, қандай касалликларга чалинганлиги каби омиларни инобатга оламан. Ҳар бир инсон организми ўзига хос бўлганлиги боис бир кишига қўлланган муолажа усулини бошқа кишига қўллаб бўлмайди. Ҳаммани бир хилда даволайман деганда, натижа кутилганининг акси бўлиши мумкин.
     - Демак, ҳар бир шифокор каби аввал ташҳис қўясиз, шундан сўнг даволаш усулини белгилайсиз?
  - Тўғри. Берадиган тавсиямнинг асосини гиёҳлардан тайёрланган чой ва парҳез ташкил этади. Гиёҳ табиат неъмати, инсон ҳам табиат фарзанди. Табиий ўтлардан тайёрланган чойларнинг фойдаси борки, зиёни йўқ. Албатта, уларнинг қабул қилишининг ўрни ва меъёри бор. “Зиёни йўқ” деганда, мен улар кимёвий йўл билан тайёрланган дорилар каби бир томонга фойда кўрсатиб, бошқа томонга зарар қилмайди демоқчи эдим.
    Мурожаат қилганларга керакли гиёҳларни ўзим бераман. Қандай қилиб дамлама тайёрлаш лозимлигини ўргатаман. Гиёҳларнинг асосий қисмини ўзимизда ўсадиган табиий ўтлар ташкил қилади, айримлари  эса Эрон ва араб мамлакатларидан келтирилган.
    Ҳузуримга келган аёл ёки эркаклардан айримларининг баъзи аъзоларида муаммо учраса, уни даволаш бўйича тавсиялар бераман. Юрак, жигар, ошқозон, бўйракни даволаш бўйича бераётган маслаҳатларим ижобий натижа бераётганлигидан хурсандман.
     - Энди тавсиянгизнинг амалий натижасини кўрсатувчи бир-икки мисол келтирсангиз. 
     - Тошкентлик бир янги танишим масъулиятли вазифада ишлашини ва номини ошкор этмаслигимни сўради. Гапига қараганда, биринчи хотини тўрт нафар қиз туққач, ўзи эрига бошқа хотин олишни тавсия этган. Янги хотинидан ҳам икки қиз кўрган. Турли  мутахассисларга қилган мурожаати натижа бермагач, одамлардан овозасини эшитиб, Санкт-Петербургга бир профессор ҳузурига борган. Унинг барча тавсияларини бажарган. Аммо яна қиз... У қайта Питерга йўл олган. Ҳалиги профессор уни Исроилга жўнатган. Шунча ташвишу харажатлардан сўнг кутилган натижа чиқмаган.
Мен руҳан эзилган бу одамни текшириб, қандай йўл тутиши ҳақида маслаҳатлар бердим. У сўзларимни эшитиб, “айтганларингиз бошқалардан эшитганларимнинг акси. Менимча, Сизга ишонса бўлади”, - деганича  хуш  кайфиятда чиқиб кетди.
Фарғона вилояти Бешариқ тумани Бешкапа қишлоғидан 42 ёшли Мўҳсинжон Рўзиқулов умр йўлдоши билан келиб, тегишли маслаҳатлар олиб кетган эди. Тўққиз ойдан сўнг оиласида ўғил таваллуд топганлиги ҳақидаги хушхабарни етказиш учун менга қўнғироқ қилиб, олти нафар қиздан сўнг ўғил кўрганлигини тўлқинланиб гапирди.
    Самарқандликлар 40 ёшли Баҳром Багиров 6 нафар қиздан сўнг, 36 ёшли Сўҳроб Бобоев 4 нафар қиздан сўнг ўғилли бўлишди.
    - Яна бир савол. Суҳбатларимиздан бирида фарзанди бўлмаганларга ҳам ёрдам кўрсата бошлаганингизни айтган эдингиз. Бу йўналишдаги ишларингиз қандай кетмоқда?
Ўша суҳбатимизда мен бу бироз бошқа йўналиш ва фарзанд кўрмасликнинг сабаби турли туман бўлганлиги сабабли бу соҳага кейинги вақтгача қўл урмасдан келганлигимни уқтирган эдим. Лекин бир танишимнинг  келинига берган маслаҳатим туфайли 8 йил давомида фарзанд кўрмаган оила ўғилли бўлди. Шундан сўнг бошқа мурожаат қилганлардан ҳам ёрдамимни аямадим. Андижондан 16 йил фарзанди бўлмаган бир киши тегишли кўрсатмаларни олиб кетгач, 26 кундан сўнг қўнғироқ қилди. Унинг тўхтамасдан “Худога шукр!” деган сўзни такрорлашидан англадимки, кўп ўтмай бу оилада ҳам фарзанд дунёга келади.
      Ушбу йўналиш бўйича мурожаат қилаётганларнинг 80 фоизи муродига етяпти. Даволаш жараёнида гиёҳлардан фойдаланаман. Муолажа муддати бироз чўзилса-да, лекин натижа ёмон эмас. Энг муҳими, бу – зарарсиз усул. 
     - Суҳбатимизни сўнгида қуйидаги саволни бермоқчи эдим: оиласида қиз фарзанд туғилишини сўраганларга маслаҳат берганмисиз?
      - Йўқ, бу йўналишда ҳозирча ҳеч ким мурожаат қилган эмас. Зарур бўлса, ёрдам қўлини чўзишга тайёрман. Бу унчалик оғир муаммо эмас.


Тошпўлат РАҲМАТУЛЛАЕВ
суҳбатлашди