Кўпи билан 2-3 соат давом этаётган ва оддий дискотекага айланиб бораётган тўй кечаси учун 20-30 миллион сарфлаш шартми?
“Тўй
маънавияти” туркумидан биринчи мақола
Тўй базмлари тобора маданият ва маънавиятимиздан,
азалий қадриятларимиздан узоқлашиб кетмаяптими? Катта маблағ
сарфланаётганлигига қарамасдан улар тобора жуда жўн, оддий бир тадбирга ўхшаб
қолмоқда. Кўп ҳолларда улар дискотекани эслатмоқда. Дискотека учун эса бир неча
йил давомида катта машаққатлар эвазига топилган маблағни совуриш увол эмасми?
















