среда, 28 мая 2014 г.

Тут мавсумидан бебаҳра қолмайлик

Тутдан тўйиб еб қолинг, мавсум ўтиб кетмасин. Унинг кони фойда. Мевалар орасида бундайи кам.

Дарҳақиқат, тут мавсуми айни қизғин паллага кирди. Тез кунда тут емаганлар армонда қолиб кетиши мумкин. Бу йил қишнинг қаттиқ келиши унинг ҳосилига салбий таъсир қилди. Инсон организми учун ҳар томонлама фойдали бўлган табиатнинг бу неъматини Самарқандда яна бир ҳафта тановул қилиш мумкин.

Тутнинг фойдаси ҳақида жуда кўп гапириш мумкин. Интернетда “тутнинг фойдаси” деган ёзувни қидирувга берган эдим, ўзбек ва рус тилларида анчагина маълумот чиқди. Бунга  ўзингиз ҳам ишонч ҳосил қилишингиз мумкин. Нафақат тут меваси, балки барги, пўстлоғи, томири ҳам шифобахш хусусиятга эга экан.  
 
Падарраҳмат, савобталаб одамлар кўп-да юртимизда! Ана шундайлар маҳалламиз чойхонаси ва масжиди ҳудудида вақтида бир нечта тут дарахти ўтқазиб кетишган. Ҳозир уларнинг ҳосилидан кўпчилик баҳраманд бўлмоқда. Доимо тут мевасидан тановул қилгандан кейин ёки унинг соясида ўтирганда, дарахтни ўтқизган, уни пайванд қилганларни ёдлаб, улар ҳақига дуолар қиламиз.

Дарахт ўтқазишнинг савоби чексиз деганларининг маъноси шу бўлса керак. Шундай эмасми?


Тошпўлат Раҳматуллаев  

Комментариев нет:

Отправить комментарий