воскресенье, 19 февраля 2012 г.

Ўзбекистон-АҚШ: таълим соҳасидаги ҳамкорликнинг янги қирралари


Мамлакатимизнинг АҚШ билан таълим соҳасидаги алоқалари юқори босқичга кўтарилиши кутилмоқда. Олий ўқув юртлари ва бошқа таълим муассасалари талабалари ҳамда ўқитувчиларининг ҳамкорлиги кучайтирилади, уларни бир мамлакатдан иккинчисига юбориш амалиёти янада кенгайтирилади. Бу ҳақда АҚШ Давлат котибининг Таълим ва маданият масалалари бўйича ёрдамчисининг биринчи ўринбосари элчи Адам Эрели Америка Қўшма Штатларининг Тошкентдаги элчихонасида бўлиб ўтган Пресс-гапда батафсил сўз юритди.

Элчи Эрели 16-17 февралда бўлиб ўтган “Юксак билимли ва интеллектуал ривожланган авлодни тарбиялаш – мамлакатни барқарор тараққий эттириш ва модернизация қилишнинг энг муҳим шарти” мавзусидаги халқаро конференцияда иштирок этиш учун мамлакатимизга ташриф буюрган эди. У матбуот анжуманида қилган чиқишида Ташқи ишлар ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирликларида бўлиб ўтган учрашувларда икки давлат ўртасида таълим соҳасидаги алоқаларнинг ҳозирги аҳволи ва истиқболи муҳокама этилганлигини таъкидлади.  

АҚШ ва Ўзбекистоннинг таълим соҳасидаги қарашлари бир-бирига яқинлиги ҳақида сўз юритар экан, элчи Эрели таълим савияси юқори даражада бўлмаган ҳамда ҳозирги замон талабига жавоб бермайдигин мамлакатнинг кучлилар қаторида бўлиши мумкин эмаслигини уқтирди. У бундай мамлакатларнинг XXI асрда содир булаётган иқтисодий бўҳронлар ва бошқа қийинчиликларнинг енгиб ўтиши анча оғир кечишини эслатди.

“Биз тезлик билан ҳаракат қилмоғимиз лозим, вақт кутиб турмайди, - деди Адам Эрели. – Таълимни юксак даражага кўтариш пойгасида фақат тез ҳаракат қилганларгина ютиб чиқади. Бу соҳада мамлакатингиз билан серқирра ҳамкорликни йўлга қўйишга АҚШ ҳам манфаатдор. Сизнинг бир қатор соҳалардаги ютуқларингиздан хабардормиз”. Жумладан,  америкалик меҳмон Ўзбекистон геология соҳасида бой тажрибага эга эканлигини, қишлоқ хўжалигида ҳам катта имкониятлар мавжудлигини уқтирди.  

АҚШ Давлат департаментининг сайтида берлган элчи Адам Эрели таржимаи ҳолидан: Давлат департаментининг таълим ва маданият масалалари бўйича бюроси Америка Қўшма Штатлари халқлари ва бошқа халқлар ўртасида ўзаро бир-бирини тушунишни чуқурлаштиришга қаратилган таълимий ва маданий дастурлар орқали АҚШ ташқи сиёсатини илгари суриш билан шуғулланади. АҚШ Давлат котиби ёрдамчисининг бош ўринбосари сифатида элчи Эрели 635 миллион доллар бюджет ва 400 нафардан ортиқ ходим меҳнат қилидиган ана шундай дастурларни бошқаради.

Тошпулат Раҳматуллаев

Фото: www.state.gov 



Комментариев нет:

Отправить комментарий