четверг, 16 ноября 2017 г.

Вақтида даволаниб, дам олишга ҳаракат қиламан


10 кун компьютердан ҳам, Фейсбукдан ҳам дам олдим. Соғлиқни тиклаш ва ҳордиқ чиқариш мақсадида дўстлар билан Тошкент вилоятидаги “Бўстон” санаториясида бўлдим. 

Бир йилда бир марта, бизнинг ёшда иложи бўлганда икки марта тиббий кўрикдан ўтиш ва даволаниб, дам олиш муҳим. Афсус, ҳар доим ҳам биз шундай йўл тутмаймиз.

Сафарда вақтимиз тез ва соз ўтди дейишга асос бор. Турли муолажалар олдик, телефондан бошқа замонавий коммуникация воситалиридан узоқда бўлдик. Якшанба куни қишлоқлардан бирига чиқиб, боғларни айландик. Шу ернинг ўзида қўли ширин дўстимиз Сирожиддин қўй гўшти билан шолғом кабоб тайёрлади ва фойдасини биринчи навбатда ўзи кўрди: уч кундан бери унга тинчлик бермаётган йўталдан қутулди.

Ана шунақа гаплар... Аммо лекин ҳар йили бир-икки марта даволаниш муҳимлиги ҳақида кўп мулоҳаза юритдик, ўзимиз албатта айтганларимизга амал қиламиз деб ваъдалашдик. Энди ҳамма гап ўзимизга берган ваъдамиз устидан чиқа олишимизда. Ўша вақт келганда, “ишим чиқиб қолди”, “фалон қариндошим ёки қўшнимнинг тўйи бор, ташлаб кетолмайман” деб даволаш муддатини ўтказиб юбормасак бўлгани. Одам ўзини севмаса, ўз қадрига етмаса, ўзгалар унинг қадрига етишармиди?! Шундай эмасми, азизлар?



Тошпўлат Раҳматуллаев 

Комментариев нет:

Отправить комментарий