суббота, 18 июля 2020 г.

Маҳалла тизими ходимлари учун дам олиш куни йўқ!


Дарҳақиқат, маҳалла тизими ходимларига аниқ дам олиш куни у ёқда турсин, дам олиш соати ҳам бўлмаслиги мумкин. Чунки муаммоси чиқиб қолган ватандош вақт ва соатга қарамасдан, маҳаллага мурожаат қилади. Маҳалла тизими ходимларининг аксарияти бунга ўрганиб ҳам қолган. Шу ишга ўтаётганида, нима бўлишини билган. Бу постнинг ёзишимдан мақсад иш кўплигини айтиб, нолиш эмас.


Шанба ва якшанба кунлари юқори ташкилотлардан топшириқлар бериш тажрибасидан воз кечиш керак деганимда, айримлар бу кунлар ишлаганимиз учун ҳақ тўланмаса ҳам, бу Меҳнат кодекси талабларини бузиш бўлса ҳам олифталик қилмасдан чидаш кераклигини маслаҳат берган эдм. Мен фақат тепадан келаётган фойдасиз, бир-бирини такрорлайдиган, мантиқсиз топшириқлар, жадваллар тўлдириш талаби ҳақида фикр билдирган эдим. Аслида дам олиш кунлари бўладими, байрамми ёки ярим кечасими, маҳалланинг ишини бажараверамиз.

Масалан, ўтган шанба ва якшанба кунларини олайлик. Бу кунлар учан табель тўлдирилмайди деб оёқни осмонга қилиб, ётганимиз йўқ. Шанба куни бир оиладаги эр-хотин жанжалини кўриб чиқишда қатнашдик. Яншанба куни маҳалла ҳудудига кираверишдаги Боғимайдон кўчасида ҳашар ташкил қилиб, “Еттиггўр” қабристони девори орқасини тозаладик. Шу куни қурувчилар иккита водопровод қувурини тешганлиги учун кўплаб хонадонлар сувсиз қолган эди. Улардан тинмай мурожаатлар бўлди. То сабабини аниқлагунча, кеч бўлиб қолди. Буган эрталабдан шу масала билан шуғулланишга тўғри келади.

Ана шунақа гаплар. Ватандошлардан маҳалла тизимида мавжуд камчилик ёки муаммо ҳақида ўз фикрларини билдиришларини истардим. Чунки бу тизим рисоладагидек ишласа, кўпгина муаммоларга ечим топиларди, одамларнинг оворагарчиликлари кескин камаярди.

Тошпўлат Раҳматуллаев


Комментариев нет:

Отправить комментарий