Биринчи мақола
Ўзини “Бирлик” партиясининг “пешво”си ҳисоблаётган Абдураҳим Пўлатов ўзининг ҳаромий, чўчқа ва қорамол каби ўта пасткаш сифатларини намойиш қилмоқда. У 30
миллионли Ўзбекистон халқини юқоридаги сўзлар билан ҳақоратлар экан, буни
соғлом одамнинг иши деб бўлмайди. Ўзичи “мен шок терапеяси билан халқи
даволайман, тўғри йўлга бошлайман”, дегани унинг океан ортидан туриб халқимизга нисбатан
ишлаётган ҳақорат сўзларини-ю камситишларини оқлайдими?
Яқин вақтларгача менинг Абдураҳим Пўлатов деган шахс билан ҳеч қандай
алоқам йўқ эди. Ўтган ҳафта Фейсбекдаги саҳифамда қуйидаги мактубини кўриб қолдим:
“Жаноб Раҳматуллаев, МХХнинг “Ватандош”
газетасида ҳам ишлаган экансиз, шу сабабли аввалига Сизга гапириш ҳам фойдасиз
деб ўйладим, аммо ҳар нарсага қурбим етади деб ўйлайдиган даражадаги амбициям
туфайли бу нарсани ёзмоқдаман. Миллат сифатини йўқотган ўзбеклар
ўзини овитиш учун турли ижтимоий сайтларда ҳаёт кечирашаётганини ҳам ҳозир
кўришга бошладим. Сизнинг бу саҳифангиз ҳам шундайлардан экан. Ўзбек қирғин
қилинганда жим ўтирган ўзбеклар миллат сифатини йўқотди. Ўзбекистон
иқтисодининг кучи бўйича Қозоғистондан 8-10 баравар орқада. Ўзбек профессорлари
қозоқ дворникларидан кам маош олишади. Ўзбекистондек давлат чет элда ишлайдиган
мардикорлар эвазига оёқда турибди. Ал Хоразмий авлодлари бу шармандали аҳволдан
чиқиш учун инқилобий, яъни фундаментал ўзгаришлар қилишлари керак. Бунинг учун
фундаментал муаммоларимизни ўрганишимиз лозим. Сиз эса гўштнинг нархиё
қандайдир газ счетчиклари билан ўзингизни ва бошқа ўзбекларни алдаб юрибсиз.
Билмайман, ўзингиз ўзбек бўлмасангиз, буни атайлаб қилаётган бўлишингиз ҳам
мумкин. Ўзбек бўлсангиз "Бирлик" ва "Ҳаракат" кўтараётган
муаммолар даражасига чиқишдан бошқа йўлингиз йўқлини тушунинг ва саҳифангиздаги
масхарабозликларга барҳам беринг”.
Аввалига “ҳар нарсага қурби етадиган даражадаги амбициси” бор одамга
жавоб қайтариш у билан ёзишмага бориш ортиқча вақт сарфлаш эканлигини англаб,
индамай қўя қолмоқчи эдим. Донишмандлардан бири “кишига ақл қанчалик етишмаса, унда
шунча такаббурлик бор” деган экан. Франсуа Вольтер ҳам шунга яқин фикр
билдирган: “Доимо димоғдор юриш ўртаҳолликнинг ниқоби, холос”
Фейсбукда икки журналист аёл билан тушган суратимнинг остида ёзган
шарҳини ўқиб бир кун индамасдан юрдим. Шарҳ билан танишган аёллар нима
гаплигини тушунолмасдан, бу одам ҳақиқатдан ҳам бизни “чўчқа” ва “қорамол” деб
атаяптими, дея мендан сўрашди. Касбдошларимнинг жаҳли чиққанлигини кўриб, яна
бир синглимизнинг менга мурожаатидан кейин ушбу фикрларимни ёзишни лозим
топдим.
Мен шу вақтгача бирор марта мақолаларимда ҳақорат сўзларини ишлатмаган
эдим. Агар кимга бу оғир ботаётган бўлса, узр сўрайман. Бу ерда ишлатилаётган
ношаръий сўзлар Пўлатовдан олинган. Turonzamin.org сайтида бу одамнинг қуйидиги
сифатлари келтирар экан, муаллиф шундай қўшимча қилади “Бечора Абдураҳим Пўлат(ов)ни
несензурний қилиб сўкиб юборибди деб ўйламанглар. Бу ерда унинг бошқаларга
ишлатган сўзларини айнан келтирдим, бир қисмини”:
Абдураҳим Пўлат(ов)- масхарабоз…
Абдураҳим Пўлат(ов)- хунаса…
Абдураҳим Пўлат(ов)- хоин…
Абдураҳим Пўлат(ов)- сотқин…
Абдураҳим Пўлат(ов)- миллатнинг орқасига пичоқ
уриб келган…
Абдураҳим Пўлат(ов)- ўзбекнинг бошига битган
бало…
Абдураҳим Пўлат(ов)- иштонини калласига кийиб
олган шаллақи…
Абдураҳим Пўлат(ов)- бачча…
Абдураҳим Пўлат(ов)- бачча…
Абдураҳим Пўлат(ов)- “томи” кетиб қолган чол…
Абдураҳим Пўлат(ов)- лўттибоз…
Абдураҳим Пўлат(ов)- ўғри… грант учун ўзини
сотадиган бадбахт…
Абдураҳим
Пўлат(ов)- мазанги…
Абдураҳим
Пўлат(ов)- ўз сафдошларини сотиб, хўрланиб қолган қанжиқ…
Абдураҳим
Пўлат(ов)- лўливачча…
Абдураҳим
Пўлат(ов)- ҳаромий…
Абдураҳим
Пўлат(ов)- мазохист…
Сайтлардан бири уни “Ўзбекистон сиёсий майдонининг ҳақиқий масхарабози”
деб атайди.
Chayhana.fo.ru сайтида эълон қилинган “Абдураҳим Пўлатов ўзига ўхшаган
лозимфурушларни йиғмоқда” деган мақоладан иқтибос келтирмоқчиман: “Ҳаракат”
журналидаги мақолалардаги “ҳаромий” сўзларини ўқиб, бир латифа эсимга тушиб
кетди.
Қадима бир кал одам бўларкан. У каллигидан одамлардан уяларкан. Доимо ичида
“қани энди ҳамма ҳам менга ўхшаб кал бўлса-ю, каллигим билинмай турса”, дермиш.
Абдураҳим Пўлатов доим “ҳаромий” деган сўзни ишлатади. Балки латифатаги одамга
ўхшаб у ҳам ҳаромий-ю, ҳаромийлигини яшириш учун ҳаммани ҳаромий деб
ёзаётгандир?! Бунисини билмадим”.
“Бирлик” партияси Наманган вилоят ташкилотининг собиқ раиси Носир Зокир
“Пўлатовга жавоб” рукни остида берилган “Халқдан ким узр сўраши керак” деган
мақоласида жумладан қуйидагиларни ёзади: “2007- йил мен Туркияда бўлган чоғимда
Пўлатовдан ёлғиз ҳолатда, – Бу ёқда ўттиз миллионга яқин халқни муаммолари
туриб нега ҳа деб М.Солиҳ билан олишаверасиз?- деб савол бердим. Биласизми у нима
деб жавоб берди? – Носиржон бир нарсани тушининг! Биз нима қилиб бўлса ҳам
“ЭРК”ни обрўсизлантиришимиз керак. Шунда халқаро жамоатчилик томонидан
берилаётган пул ёрдамлари фақат “Бирлик”ка бўлади- деди. Бу харомийлик эмасми?”.
Носир Зокир яна ўз фикрини давом эттириб, Пўлатовнинг гапига
қўшилмаганларни у ҳаромий деб аташини
уқтраркан шундай дейди: “Бу Ленинни “Ким бизни фикримизга қўшилмаса у биздан
эмас!” мазмунда айтган гапини амалда қўллаш эмасми? Бу инсонни диктаторлардан
нима фарқи бор? Худо кўрсатмасин, бу инсон ҳокимият тепасига келиб қолса,
қирғинбаротни ўшанда кўрасиз.
Энди ўйлаб кўринг! Ўзининг шахсий манфаатлари йўлида, бир бутун партияни йўқ қилиб юборган Пўлатовми харомий ёки уни найрангларидан зада бўлиб партия сафларидан чиқиб кетган менми харомий?”.
Мана сизга ўзини сиёсий мухолифатнинг лидери деб атаётганлардан
бирининг асл башараси! Грант учун, мўмай пул учун чиройли сўзларга ўраб
Ватанини ҳам, миллатини ҳам сотиб юборишга тайёр шахснинг башараси эмасми бу?! Ватан
истиқболи, миллат равнақи йўлида нимадир қилиши зарурлигини ҳис этиб лидерларга
қўшилган оддий ватанпарвару миллатпарварларимиз ўлар кўз олдида “сотқин ва хоин”га
айланганларидан надомадлар чекиб, афсус билан ғоя йўқолганлигини, бирдамлик
йўқолганлигини, ҳамфикр дўстлар билан бирлик йўқолиб бораётганлигини қайд
этишмоқда.
Иккинчи мақоламда Пўлатовга жавоб баҳонасида яна айрим масалаларни
ўртага ташламоқчиман.
Тошпўлат Раҳматуллаев
Эх жалко, что не все понимаю по-узбекски.... Была бы заметка на русском, с удовольствием прочел бы и поделился с друзьями! Ташпулат-ака, возможно?
ОтветитьУдалить