Тадбирда С.Шариповнинг устози тарих фанлари доктори, профессор Мавлон Жўрақулов
юбиляр ҳақида жуда самимий ва илиқ сўзлар айтиб, унинг факультет ва университет
равнақи йўлида, ёшларга таълим ва тарбия бериш борасида қилаётган ишларига
катта баҳо берди.
С.Шарипов ҳақида профессорлар Қ.Мамараимов, Ф.Набиев, доцентлар
Б.Тўрақулов, Б.Эргашев, юбилярнинг синфдоши, кўп йиллар давомида Самарқанд
вилоят музей-қўриқхонасини бошқарган Нўъмон Маҳмудов ва бошқаларнинг илиқ сўзлари,
хотиралари йиғилганлар эътиборини қозонди. Камина ҳам С.Шариповнинг синфдоши, курсдоши,
дўсти сифатида хотираларим билан ўртоқлашдим.
Тадбир сўнгида сўзга чиқиб, С.Шарипов вақтини аямасдан тадбирга
қатнашганларга, уни табриклаганларга миннатдорлик билдирди ва кучи борича ёшлар
таълим ва тарбиясига камарбаста бўлишини таъкидлади.
Тошпўлат Раҳматуллаев
Комментариев нет:
Отправить комментарий