Самарқанд шаҳар маҳаллалар кенгаши йиғилиши бўлиб ўтди. Унда тўртта масала кўриб чиқилди.
1.Маҳаллар кенгашининг 2019
йилдаги фаолияти ва 2020 йилнинг биринчи чорагида амалга ошириладиган ишлар
тўғрисида.
2.Ўзбекистон Республикаси
Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномасидан келиб
чиқадиган вазифалар ҳақида.
3. 2019 йил 14 сентябрда Олий Мажлиси
Қонунчилик палатаси ва Олий Мажлис Сенатининг
“Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини тартибга
солиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қўшма қарорининг ижроси тўғрисида.
4.Самарқанд шаҳрида
жиноятчиликнинг олдини олишда маҳаллар олдида турган вазифалар тўғрисида.
Кун тартибидаги масалалар юзасидан
шаҳар маҳаллалар кенгаши бошқарув раиси Аҳмаджон Маматов, раис
ўринбосари Зокир Давронов сўзга чиқишди. Йиғилишда иштирок этган шаҳар
ҳокимининг ўринбосарлари Зебинисо Раҳмонова ва Шаҳзод Эшонқуловлар кўриб
чиқилган масалалар бўйича, хусусан тўй-маъракаларни Низом талаблари асосида
ўтказиш бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди.
Тадбир сўнгида ўз фаолияти
билан ўрнак бўлган маҳалла тизими ходимлари шаҳар ҳокимлигининг Фахрий ёрлиғи
ва эсдалик совғаси билан тақдирландилар.
Тошпўлат Раҳматуллаев
Комментариев нет:
Отправить комментарий