5 декабрь эрталаб жиянларим Эргаш ва Алижон билан Ургутга наҳор ошга бордик. Самарқандда қор энди ёға бошлаган эди. Ургутга яқинлашишимиз билан манзара кескин ўзгара бошлади. Ҳамма ёғни оппоқ қор қоплаган, йўл эса сирпанчиқ. Ҳар сафар 40 дақиқа вақт сарфласак, бу гал 1 соату 10 дақиқада манзилга етдик. Шаҳарда қор йўқлигидан бехабар тўй эгалари бизни кўриб, ўз хурсандчиликларини яширолмасдан “шундай ҳавода шунча йўл босиб келганларингиз учун сизларга ҳайкал қўйиш керак”, деди. Бунга жавобан Эргаш ҳазиллашиб “тўн қўйсангиз ҳам бўлаверади”, деб қўйди.
Ўзбекчилик-да, яқин одамингизнинг кўнглини топай деб, ҳеч нарсага қарамайсиз, йўлга равона бўласиз. Кўнгил масаласи – нозик масала!
Комментариев нет:
Отправить комментарий