Самарқанд Ўзбекистон, Марказий Осиё ва МДҲ мамлакатлари
орасида “томоша қилиниши керак бўлган 50 та шаҳар” рўйхатига тушган ягона
шаҳарга айланди.
Рўйхат муаллифлари шаҳарни қуйидагича тавсифлайди:Самарқанд, Ўзбекистон. Самарқанд Буюк Ипак Йўлидаги қадимий шаҳардир, бу ердаги улуғвор мадрасалар ва Регистон майдонидаги биноларнинг ғаройиб кошинлари уни ислом меъморчилигининг жаҳондаги энг гўзал намуналаридан бирига айлантирган.
Бу ҳақда хабар берган Анхор.уз сайтининг уқтиришича, Самарқанддан ташқари рўйхатга Венеция, Севилья, Нью-Йорк, Рио-де-Жанейро, Лондон, Рим, Петра, Флоренция, Гавана ва бошқа кўплаб шаҳарлар кирган (http://anhor.uz/society/1485).
Камина ушбу
шаҳарлардан 7тасида бўлганман.
Тошпўлат Раҳматуллаев
Комментариев нет:
Отправить комментарий