вторник, 19 декабря 2017 г.

Самарқандга сўкағон ҳоким ярашмайди

Самарқандда маҳалла оқсоқоллари, мактабгача таълим муассасалари, умумтаълим мактаблари ва тиббиёт муассасалари раҳбарлари иштирокида бўлиб ўтган йиғилишда шаҳар ҳокими Фурқат Раҳимов ҳеч кимнинг қўл остида ишлаётганларга дўқ уришга, уларни бўлмағур сўзлар билан ҳақорат қилишига ҳақли эмаслигини эслатди.



Ҳар бир раҳбар ўзига юклатилган вазифани чин дилдан бажарса, ортиқча гапга, мажлису панду насиҳатга ҳожат қолмаслигини уқтириб, Ф.Раҳимов шундай деди: “Самарқанд азалдан маданият ва маърифат ўчоғи бўлган. Бу ерга сўкағон раҳбар ярашмайди, бу эски маънавият ўчоғи қўпол сўзни кўтаролмайди”. У тўпланганларга мурожаат қилиб, шаҳар ҳокимлиги ҳар бир раҳбардан фақат унинг эгаллаб турган мансабидан келиб чиқадиган вазифаларнигина бажаришни талаб қилишини таъкидлади. “Шу сабабли ҳар бир киши ўз зиммасидаги юмушни вақтида бажарса олам гулистон. Акс ҳолда бундай раҳбар кимга керак? Сўкиш билан бундайларни тузатиб бўладими?”, - деди шаҳар ҳокими.

Аслида, ҳеч кимнинг бировни ҳақорат қилиши, унинг қадр-қимматини ерга уриши, уни камситиши мумкин эмас. Давлатимиз Бош қомусининг 13-моддасида қуйидаги сўзлар муҳрлаб қўйилган: “Ўзбекистон Республикасида демократия умуминсоний принципларга асосланади, уларга кўра инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари олий қадрият ҳисобланади”.
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.06.00.00 Инсон ва фуқаронинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари / 01.06.01.00 Умумий қоидалар]
1.Давлат ва жамият қурилиши / Инсон ва фуқаронинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва мажбуриятлари . Омбудсман. Фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш тартиби]

“Жамиятдаги адолатсизлик, ихтилоф ва низо-жанжалларнинг асосий сабаби шуки, ҳукмдорлар ўз давлатини идора қилиш сиёсатида адолатли қонунлардан тўғри фойдаланмасдан, уни бузиш орқали халққа хиёнаткорлик қиладилар”. Ушбу сўзлар Абу Райҳон Берунийга тегишли.

Хожа Самандар Термизий ўзининг 1695-1696 йилларда ёзган «Дастур ул-мулук» («Подшоҳларга қўлланма») китобида “подшоҳ ўз аъёнлари ва хизматчилари билан ҳамиша яхши муносабатда бўлиши лозим, ҳамкор, якдил дўстлар бошлаган иш ҳамиша олдинга силжийди” деб маслаҳат беради.


Тошпўлат Раҳматуллаев 

Комментариев нет:

Отправить комментарий