дейди америкалик меҳмон И.Гавриэлов
Жонажон шаҳримизни мақтаб, кўкларга кўтарсак, юртимизга нисбатан “жаннатмакон”
иборасини ишлатсак, бу айримларга эриш туюлгандай бўлади. Аммо азим
Самарқандимизга биринчи марта ташриф буюрган ёки кўп йиллардан кейин бу ерга
келган хорижлик меҳмоннинг биздаги ижобий ўзгаришлардан тўлқинланиб айтган
мақтовдан иборат сўзларини қандай қабул қилишимиз лозим?
Бир нарсани ҳар кун кўрган одамнинг кўзлари атрофидаги ўзгаришларни
илғамай қўяди. Ҳатто кўз ўнгида юз берган катта бир ўзгариш, янгиланишни ҳам
оддийгина қабул қилади, шундай бўлиши керакдай унга эътиборсизлик билан қарайди.
Мустақиллик байрами арафасида “Не учун севаман Самарқандимни?” сарлавҳаси
остида бир материал тайёрлаш ниятим бор эди. Аммо ўша “айримлар”нинг “яна
мақтовми, яна баландпарвоз гапларми” деган сўзларини эшитмаслик учун озгина
кутишга қарор қилдим. Яхшиси чет элликларнинг фикрини келтирсам, уларнинг кўзи
билан ўзимиздаги ўзгаришларни баён этсам деган ниятда кутдим. Агар хорижлик
меҳмон бундан олдинроқ шаҳримизга келиб кетган бўлса, нур устига аъло нур
бўларди. Чунки у таққослаш имкониятига эга бўлади-да!
Дўсти Н.Насимов билан |
Буни қарангки, ният холис экан, куни кеча Регистон майдонида АҚШдан келган
меҳмон, 8 йил аввал Самарқандда бўлган Исоқ Гавриэловни учратиб қолдим. У билан
суҳбатлашиб, шаҳримизнинг бугунги куни ҳақидаги фикрлари билан қизиқдим. Ана шу
ўтган йиллар давомида юртимизда қандай ва қай даражади ўзгаришлар юз берганлигини
илғаганлигини бимоқчи бўлдим.
70 ёшга яқинлашган Исоқ ака ҳозирги Тайлоқ туманининг Сочак қишлоғида
дунёга келган, шу ердага ўзбек мактабида таҳсил олган. Самарқанд қишлоқ хўжалик
институтини битириб, Ўзбекистон ветеринария илмий-текшириш институтида ишлаган.
Бундан 19 йил олдин доимий яшаш учун АҚШга кўчиб кетган. Энди меҳмоннинг
сўзларига қулоқ тутайлик.
– Мен АҚШга кетганимдан сўнг 11 йил ўтиб Самарқандга келган эдим. Иккинчи
марта эса бундан 8 йил олдин бу ерда бўлганман. Шу сабабли ўзим туғилиб ўсган
юртдаги ўзгаришларга холисона баҳо бериш имконига эгаман.
Аввало шуни таъкидламоқчи эдимки, ҳанузгача биз, Бухоро яҳудийлари, қаерда
бўлмасак, Ўзбекистонни катта ҳурмат билан тилга оламиз. Шу ерда ўсдик, улғайдик,
бир оила фарзандларидек яшадик. Бу ердаги бағрикенглик, миллати ва динидан
қатъий назар ҳаммага бир хил муносабат ҳақида биз бошқа юртларда яшаган
яҳудийларга тўлқинланиб гапириб турамиз.
Ўзбекистондан кетган вақтимда, мустқилликнинг дастлабки йилларида, бу
ерда туб ўзгаришларга энди асос солинаётганлиги сабабли ҳаёт анча мураккаб эди.
Шундан сўнг 2006 йилда келганимда, ижобий ўзгаришларни кўриб хурсанд бўлган эдим.
Бу сафар эса қувончимнинг чеки йўқ. Бирга ишлаган дўстларимнинг турмуши билан
яқиндан танишиб, Самарқанднинг ташқи қиёфасидаги янгиланишларни кўриб, “мана,
бўларкан-ку” деб ҳайқиргим келади.
Янги кўчалар, майдонлар, авваллари умуман экилмаган дарахтлар, гулу
гулзорлар ҳайратимни оширди. Бўстонсарой, Мирзо Улуғбек, Тошкент, Беруний кўчалари
таниб бўлмас даражада ўзгарибди. Кўчалар бўйлаб қад ростлаган замонавий биноларнинг
кўркамлиги шу даражадаки, улардан кўз
узолмайсан киши. Кўҳна Регистон назаримда янада ёшариб, салобатлироқ бўлгандай.
Майдонда жуда катта бунёдкорлик ишлари олиб борилибди. Кеча Панжакент кўчаси
орқали Тайлоққача бориб келдим. Йўлда амалга оширилаётган ишлар, янги
қурилишлардан ғоятда завқландим.
Сочак қишлоғидаги синфдошлари ва дўстлари билан |
Дўстларимнинг хонадонида бўлиб, уларнинг турмушида анчагина ижобий
ўзгаришлар юз берганлигини кўрдим. Одамга эркин фаолият юргизиши учун имкон
берилса, шунга мос қонуний асос яратилса, қандай натижалар беришининг исботи
бу. Гапим қуруқ бўлмаслиги учун аниқ мисоллар келтирмоқчиман. Масалан, энг яқин
дўстим Нурмамад Насимовнинг обод ва кўркам уй-жойини кўриб ҳавас қилдим. Илгаригига
нисбатан анча яхши. Ўғиллари турли юмушлар билан банд экан. Уларнинг ҳар
бирининг ўз автомашинаси бор. Айтгандай, Самарқандда енгил машиналар аввалгиларга
нисбатан бир неча бараварга кўпайганлигини пайқамаслик мумкин эмас. Бу ўзига
хос ажойиб кўрсаткич. Одамлар турмуш даражаси ошганлигининг амалдаги намойиши
бу.
Бирга ишлаган дўстим Маҳмуджон Муҳаммадиев хонадонидан ҳам яхши таассуротлар
билан қайтдим. Бундан аввал келганимда унинг эски “Москвич” машинаси бор эди. Ҳозир
эса ҳовлисида Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган иккита машина турибди. Янги иморат
солган, хоналар замонавий мебеллар билан жиҳозланган. Худди шундай ўзгаришларни
яхши биродарим врач Суннат Ўринбоевнинг уйида ҳам кўрдим, чин дилимдан
қувондим.
Хуллас, ҳеч қандай муболағасиз таъкилдашим мумкинки, қисқа вақт ичида
Самарқанд шаҳрининг қиёфаси яхши томонга ўзгарган, одамларнинг турмуш даражаси
сезиларли даражада ошган. Биз, Бухоро яҳудийлари, Изроилдами, АҚШдами туғилиб
ўсган юртимиз ҳақила гап кетганда, бир овозда Самарқанддни жаннатнинг бир
бўлаги деб атаймиз. Бундай жой, бундай юрт ҳеч қаерда йўқ!
Тошпўлат Раҳматуллаев
Комментариев нет:
Отправить комментарий