Самарқанд вилояти ҳокими Зоир Мирзаевнинг "Ўн саккиз ёшга етмаган ўқувчи ва талабаларни пахта теримига сафарбар қилишни тақиқлаш тўғрисида"ги фармойиши ўтган ҳафта ичида Самарқанд вилоятидаги 160 та коллеж раҳбарларига етказилди.
Бу ҳақда вилоят Ўрта ва профессионал таълим бошқармаси пахта штабининг ходими Розиқ Файзиев самарқандлик блогер Тошпўлат Раҳматуллаевга маълум қилди.
Кеча 15 сентябрь куни вилоятдаги барча коллежларнинг учинчи курс талабалари пахта теримига жўнаб кетдилар. Биринчи ва иккинчи курс талабалари ўқишни давом эттирмоқдалар. Розиқ Файзиевга кўра, агар учинчи курс талабалари орасида 16-17 ёш ўспиринлар бор бўлсалар, улар уйларида қолишлари мумкин бўлади.Эслатиб ўтамиз, ўн кун олдин Самарқанд вилояти коллежларида иккинчи ва учинчи курс талабаларининг ота-оналаридан болаларини ўз ихтиёри билан пахта теримига юбориш тўғрисида “кафолат хатлари” ёздириб олинганди. Бу ҳақда “Фарғона” агентлиги “Ўзбекистонда пахта кампанияси хроникаси: Болаларни пахта теримига жалб қилиш масаласи очиқ қолмоқда” мақоласида батафсил хабар берилган.
Манба: http://uzbek.fergananews.com/news.php?id=10061&mode=snews
“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги
Комментариев нет:
Отправить комментарий