суббота, 28 сентября 2019 г.

БОҒИМАЙДОН ЯНГИЛИКЛАРИ



Маънавий-маърифий тадбир ўтказилди

Бугун, 28 сентябрда Боғимайдон маҳалласида Самарқанд шаҳар ишчи гуруҳи аъзолари иштирокида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Унда шаҳар ҳокимлигининг бўлимларидан, турли ташкилот ва муассасалардан вакиллар иштирок этишди.


Шаҳар ИИБ вакили Илҳом Мавлонов, “Дамариқ” жоме масжиди имоми Нурсултон Абдураҳимов, профилактика инспектори Шуҳрат Лутфуллаев ва бошқалар сўзга чиқиб, шаҳримизда ва бутун мамлакатимизда тинчлик ва осойишталикни, аҳоли орасида ҳамжиҳатликни, маҳаллаларда яхши қўшничилик муносабатларини сақлаш йўлида амалга оширилаётган ишлар хусусида сўз юритишди. Тадбир давомида маҳалла ҳудудида сўнгги икки ярим йил ичида жиноят содир этилмаганлиги алоҳида қайд қилинди.

 
Сўзга чиққанлар ва музокарада қатнашганлар тўй-маъракаларни рисоладагидек ўтказиш шу куннинг долзарб муаммоси эканлигини, бу борада яқинда Олий Мажлис Сенати қабул қилган қарорни ҳаётга тадбиқ этиш ўта муҳимлигини таъкидлаб ўтишди.

 
Тадбир якунлангач,  шаҳар ташкилот ва муассасаларидан келган вакиллар маҳалладаги қатор хонадонларда бўлиб, мавжуд муаммоларни ўргандилар ва зарур бўлган ҳолатларда хонадон соҳибларига уларни ечиш бўйича маслаҳатлар бердилар ва амалий ёрдам кўрсатдилар.

Тошпўлат Раҳматуллаев

Комментариев нет:

Отправить комментарий