суббота, 28 сентября 2019 г.

БОҒИМАЙДОН ЯНГИЛИКЛАРИ. Бунёдкорлик ишлари ҳақида



Маҳалламиз ҳудудида кейинги икки ой ичида кўзга кўринарли ободонлаштириш ва бунёдкорлик ишлари амалга оширилди.


Май ойидаги маҳалла раиси сайловидан сўнг тузилган янги кенгаш ташаббуси билан кўчаларни ободонлаштириш ва бундан 30 йил аввал қурилган маҳалла марказини таъмирлаш ва янги бинолар бунёд этиш ишлари олиб борилди.

Дастлаб аянчли аҳволда бўлган санузелни янгилашга келишиб олган эдик, янгисини қурдик ҳам.


Шунингдек, маҳалла маркази биноси ёнидага эски ва кўримсиз бино ва омборхонани ҳам бузиб ташладик. Уларнинг ўрнида олди айвонли катта зал қурилди. Ҳашар йўли билан амалга оширилган бу қурилишлар тугаши учун ҳали анча меҳнат қилишга тўғри келади.


 
Боғимайдон кўчасининг “Еттигўр” қабристони ёнидаги қисми ўнқир-чўнқир бўлиб ётган эди. У ерга шағал келтириб тўктирдик ва текисладик.

Боғимайдон кўчасининг 60-мактаб ёнидаги қисми дарахтларга машиналар зиён етказмаслиги учун ҳамда яшил йўлак яратиш мақсадида бетон деворча билан ўраб олинди.
 
Маҳалла аҳли ҳамжиҳатлик билан яхши ниятда катта ишларни бажаришни режалаштирган. Қурилиш ва бунёдкорлик ишлари хусусида батафсил, маҳалладошларимиздан кимлар фаоллик кўрсатганлиги ҳақида алоҳида сўз юритамиз.

Тошпўлат Раҳматуллаев

Комментариев нет:

Отправить комментарий