Маҳалламизда олиб борилаётган қурилиш ва бунёдкорлик ишларида пенсия
ёшидаги ватандошлар ҳам фаол иштирок этишмоқда.
Айрим ҳолларда ҳашар, бир-бирига кўмаклашиш, елкадош бўлиш нималигини билмайдиган, ўзини касалманд қилиб кўрсатадиган ёшларга нисбатан юрагида ўти бор қарияларимиз шижоат билан ҳаракат қилишмоқда. Улар четдан кузатувчи бўлишни ўзларига эп кўришмайди.
Мана, кечаги воқеа. Қурилишга ишлатилган шағалнинг ортиб қолган қисми
маҳалла маркази дарвозаси олдида қолиб кетганди. Уни ичкарига олиб кириб,
ўрнига бир-икки мошина тоза тупроқ келтириб тўкиш лозим эди. “Белоғриқ” ёшлар ўзини
четга олганини кўрган оқсоқоллар ишга киришиб, бир пасда шағални ичкарига
ташидик. Ҳам маҳалла ишига фойдамиз тегди, ҳам намуна кўрсатдик, ҳам жисмоний меҳнатнинг
соғлигимизга фойдаси тегди.
Тошпўлат Раҳматуллаев
Комментариев нет:
Отправить комментарий