суббота, 7 сентября 2019 г.

Юртимизнинг янги байрами – анжир сайли Боғибаландда ўтказилди



Бугун, 7 сентябрда эрта тонгда Самарқанд шаҳрининг Боғибаланд маҳалласи ҳудудида жойлашган анжирзор меҳмонлар билан тўлди. Бу ерда мамлакатимизда биринчи бор анжар сайли ўтказилди.

 

Шу кунгача юртимизда гул сайли, қовун сайли каби байрамлар ўтказиларди. Улар гулчи ва гулсеварларимиз, миришкор деҳқонларимиз учун қувонч дамлари билан тўлиб-тошган тадбир бўларди. Мана, энди ушбу байрамлар қаторига анжир сайли ҳам қўшилди. Келажакда анжир сайлига хорижий сайёҳларнинг ҳам жалб этилиши қишлоқ хўжалиги туризмини юксалтириш учун муҳим омил бўлиб хизмат қилади.

 

Байрам тадбири кўнгилдагидек ўтиши учун вилоят коммунал хўжалиги бошқармаси анжирзорга олиб борадиган йўлга асфальт ётқазишда жонбозлик кўрсатди.



Тошпўлат РАҲМАТУЛЛАЕВ

Комментариев нет:

Отправить комментарий