воскресенье, 31 октября 2021 г.

Саёҳат – зиёрат – саломатлик

 


Бугун, 30 октябрь эрталабдан Ўзбекистон касаба уюшмалари федерациясининг Самарқанд вилоят кенгаши, вилоят ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси ва Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси вилоят бўлими ҳамкорликда журналистлар, блогерлар ва ахборот хизмати ходимлари иштирокида “Саёҳат – зиёрат – саломатлик” шиори остида Самарқанд шаҳри бўйлаб юриш марафонини ташкил этилди.

 

Юриш марафони иштирокчилари Улуғбек расадхонасидан бошланиб, Хўжа Дониёр зиёратгоҳи, Самарқанд шаҳар тарихи музейи, Ҳазрати Хизр мажмуаси, Бибихоним жоме масжиди, Регистон майдони, Амир Темур мақбараси йўналиши бўйлаб ҳаракатланди. Ҳаммаси бўлиб 12 минг қадамдан кўпроқ масофа босиб ўтилди.

 

Унда Боғимайдон МФЙ фуқаролари ҳам фаол қатнашди.

 

 Регистон майдонида марафон иштирокчиларига Касаба уюшмаси томонидан китоблар совға қилинди. Бир пиёла чой устида қилинган суҳбат марафон қатнашчилирининг бир-бирлари билан янада яқинроқ танишиб олишлари учун ажойиб имконият яратди.  Барча қанташчилар бу ташаббус учун Ўзбекистон касаба уюшмалари федерациясининг Самарқанд вилоят кенгаши жамоаси ва унинг раиси Суҳроб Рафиқовга катта миннатдорчилик билдириб, зиёрат ва саломатликка йўналтирилган ана шундай тадбирлар бардавом бўлишини тилаб қолишди.

 

Юриш марафонида Касаба уюшмалири томонидан бошқа соҳадан таклиф этилганлар ҳам фаол қатнашди. Жумладан, Самарқанд шаҳридаги 2-поликлиника вакиллари марафон охиригача иштирок этишди. Улардан бири Офият Жалилова мунтазам бундай тадбирларда иштирок этишини ва бу унинг саломатлигига катта фойда бераётганлигини уқтирди.

 

Суҳбат охирида бундан кейин Ўзбекистон касаба уюшмалари федерациясининг Самарқанд вилоят кенгаши ҳамда Вилоят ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси раҳбарияти томонидан “Саёҳат – зиёрат – саломатлик” шиори остида янги йўналишлар бўйлаб ана шундай марафонлар ташкил этиш мақсадга мувофиқлиги таъкидланди.

 

Тошпўлат Раҳматуллаев


Комментариев нет:

Отправить комментарий