четверг, 24 октября 2019 г.

БОҒИМАЙДОН ЯНГИЛИКЛАРИ. Афросиёб кўчасида нима гап?



Геофизика ва Улуғбек мавзеларини ўзаро боғловчи Афросиёб кўчасида реконструкция ишлари давом этмоқда. Бундан бир ойча аввал бошланган иш бироз сустроқ кетмоқда. Шу кунгача водопрод ва канализация қувурлари учун чуқурлар қазилди, Геофизикадан бошлаб қазилган чуқурларга қувурлар ётқизила бошланди

среда, 23 октября 2019 г.

БОҒИМАЙДОН ЯНГИЛИКЛАРИ. Меҳнатдаги ютуғимизни паловхонтўра билан нишонладик



 

Маҳалламиз марказидаги қурилиш ва ободонлаштириш ишлари давом этмоқда. Бунёд этилган катта зал ва айвоннинг томи ёпилди, ички деворлари сувалди, бино ичидаги ортиқча тупроқ олиб чиқилди. 

Йиғилиш замонавий электр ҳисоблагичлар ўрнатишга бағишланди


Самарқанд шаҳрини жадал ривожлантириш дастури ижроси бўйича тузилган 3-округнинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда МФЙ раислари, МИБ вакиллари, шаҳар электр тармоқлари идораси ходимлари иштирок этди. Йиғилишни округ раҳбари Пўлат Ахмедов олиб борди.

суббота, 19 октября 2019 г.

Самарқанд шаҳри куни Кимёгарлар шаҳарчасида катта тантана билан нишонланди



18 октябрда тантанали равишда Самарқанд шаҳри куни нишонланди. Байрамга бағишланган тадбирлар Кимёгарлар шаҳарчасида ўзгача шукуҳ ва тароват касб этди. Деярли 30 йил давомида қаровсиз қолган ва нураб бораётган собиқ “Химиклар” маданият саройи реконструкция қилинди ва қиёфаси таниб бўлмас даражада ўзгарди. Унинг атрофида икки ярим гектарлик экопарк бунёд этилди.

четверг, 17 октября 2019 г.

БОҒИМАЙДОН ЯНГИЛИКЛАРИ. “Еттигўр” қабристонида ободонлаштириш ишлари давом этмоқда


“Еттигўр” қабристони маҳалламиз ҳудудида жойлашган бўлиб, унга атрофдаги ўнтача маҳалла аҳли ўлганларни дафн этади. Қабристонга кириладиган асосий эшикдан бошланган йўлаклар ва улар атрофи маҳалладошлар, биринчи навбатда, сахий тадбиркорларимиз томонидан обод этилди. 

вторник, 15 октября 2019 г.

Будет ли в Самарканде установлен памятник Омару Хайяму?


Омар Хайям, который известен как философ, математик, астроном и поэт, четыре года прожил в Самарканде, написал научные труды, сочинял стихи, воспитал учеников. Не заслужил ли этот выдающийся человек памятника в древнем городе? Тем более, площадь, названный в его честь и памятник без сомнения пользовались бы большой популярностью среди туристов, став их излюбленным местом.

Узбекистан заявил о готовности принять Центральноазиатский форум по свободе слова в 2020 году



В Самарканде состоялся международный «круглый стол» на тему «Вопросы свободы СМИ в Узбекистане», который был организован Агентством информации и массовых коммуникаций при Администрации Президента Республики Узбекистан. В нем принимали участие постоянные представители – послы Организации по безопасности и сотрудничеству в Европе (ОБСЕ), местные журналисты и блогеры.

среда, 9 октября 2019 г.

Самарқандда 22 нафар боланинг суннат тўйи ўтказилди



Самарқанд шаҳридаги “Садаф” тўйхонасида 22 нафар кам таъминланган оила фарзандларининг суннат тўйи ўтказилди. Тўй харажатларини Сўзангарон маҳалласида яшовчи тадбиркор Султоной Бобокалонова қоплади.

“Самарқанд китоб олами” – мактабда


Бугун Самарқанд китоб олами”га қарашли кўчма савдо дўкони вилоят марказидаги 60- ўрта мактабда бўлди. Ўқувчи ва ўқитувчилар дўкондан ўзларини қизиқтирган китобларни харид қилишди.

понедельник, 7 октября 2019 г.

Другу из Душанбе понравилась самаркандская самса



Приехал друг из Душанбе. Мы Джуракулу предложили обедать и спросили, что он хочет. В ответ наш друг сказал: «Куда мы пойдем? Плов, шашлык, шурпа – все у нас так же вкусно, как в Самарканде. Мне очень нравится здесь самса. Такой слоеной самсы больше нигде нет».

БОҒИМАЙДОН ЯНГИЛИКЛАРИ. Биргаликда қилган меҳнатимиз мия қаришининг олдини олади



Америкалик нейробиолог Тара Сварт “Мия ёшлиги ва соғломлигини сақлашга кўмаклашувчи учта оддий тавсия” сарлавҳали мақолисида одамлар орасидаги ижтимоий алоқаларнинг мустаҳкамлиги миянинг тез қаришини олдини олувчи воситаларидан бири эканлигини уқтиради.