вторник, 31 декабря 2019 г.

Яхши меҳнат қилган мазмунли ҳордиқ чиқариши керак





“Агро-Браво” МЧЖда Янги йил байрами тантанали нишонланди. Байрам тадбири корхонанинг дид билан безатилган ошхонасида бўлиб ўтди. Унда 300 киши меҳнат қилаётган жамоанинг ишчи-ходимлари иштирок этишди. Уларнинг айримлари Янги йилни нишонлашга фарзандларини ҳам олиб келган эди.

БОҒИМАЙДОН ЯНГИЛИКЛАРИ. Янги йилга бағишланган тадбирни ҳамжиҳатликда ўтказдик



Янги йил дастурхони атрофида ўтаётган йилга якун ясаб, келгуси йил режалари ҳақида суҳбатлашдик. Бундай тадбирлар маҳалладошларни бир мақсад сари бирлаштириш, улар орасида меҳр-оқибатни кучайтириш йўлида хизмат қилади десак, муболаға бўлмайди.

БОҒИМАЙДОН ЯНГИЛИКЛАРИ. Кам таъминланган оилаларнинг болалари учун Янги йил байрами уюштирилди



Маҳалламизда ўтказилган Янги йил байрамига кам таъминланган оилалардан 20 нафар  болани таклиф этдик. Болажонларнинг ўйнаб-кулиши барчамизга завқ бағишлади. Айниқса уларнинг ўзи айтиб берган шеъри ёки рақси учун совға сифатида китоб олаёганида, қанчалик мамнунлигини кўрсангиз эди!

БОҒИМАЙДОН ЯНГИЛИКЛАРИ. Обод маконда байрамни нишонлашнинг гашти ўзгача!





Маҳалламизнинг Янги йил арафасида саранжому саришта бўлиши ва янада кўркамлик касб этиши йўлида кейинги икки кунда анчагина ишларни амалга оширдик. 

пятница, 27 декабря 2019 г.

ПОФИГИЗМ – на высоте?


Мне обращаются знакомые и спрашивают: Раньше перед крупными политическими событиями или приездом высокопоставленных гостей давали газ. Хотя мы знали, что это обман, но несколько дней было в наших домах тепло.  Что-то случилось с нашими чиновниками?

БАРИБИРЧИЛАР – улар кимлар: дўстми ё душман?


Шу кунларда танишлар менга шундай савол билан мурожаат қилишмоқда: “Авваллари йирик сиёсий тадбирлар арафасида хонадонларимизда газ босими кўтариларди. Ҳозир эса деярли ҳеч нарса ўзгаргани йўқ. Бу нимадан далолат? Амалдорларга ҳаммаси барибир бўлиб қолганми?”

БОҒИМАЙДОН ЯНГИЛИКЛАРИ.Масжидда ҳашар давом этмоқда



Маҳалламизаги масжидда олиб борилаётган таъмирлаш ишлари жадал давом этмоқда. Айни пайтда эскирган девор ўрнида темир панжара ўрнатилди. Бир гуруҳ усталар бинонинг шипини қўлдан чиқаришмоқда. 

БОҒИМАЙДОН ЯНГИЛИКЛАРИ.Янги бинога – янги жиҳоз




Маҳалламиз марказида янги бино – умумий майдони 100 м2 бўлган зал ва айвон бунёд этилди. Куни кеча пол ва шипи ҳам тайёр бўлди. Деворлари яхши қуриса, ўзимизнинг маҳалладан чиққан усталар уларни бўяб,  қўлдан чиқариб қўяди.

“Маҳалла менинг тақдиримда” кўрик-танлови ўтказилди


Самарқандда ўрта мактабларнинг юқори синф ўқувчилари иштирокида “Маҳалла менинг тақдиримда” кўрик-танлови бўлиб ўтди.

Профессионал журналистикага кириб келганимга 25 йил тўлди




Бундан роппа-роса 25 йил аввал, 1994 йилнинг 24 декабрида профессионал журналистикага кириб келган эдим. Шу куни “Самарқанд” газетаси камина имзоси билан чиққан эди. Шундан 5 кун олдин мени шаҳар ҳокимлиги газетасига бош муҳаррир этиб тайинлашган эди.

пятница, 6 декабря 2019 г.

Ўзбекистонда тиббий хизмат кўрсатиш соҳасида биринчи қўшма корхона ташкил этилди



Самарқандда “ZARTEK” гемодиализ маркази очилди. Эндиликда буйрак етишмовчилиги билан оғриган ҳамда гемодиализга муҳтож бўлган беморларнинг хорижга бормасдан, шу ернинг ўзида даволаш имконияти яратилди. Нефрология соҳасида ташкил этилган ушбу тиббиёт муассаси “ZARMED” тиббий маркази ва Туркиянинг “TEK GROUP” компанияси ҳамкорлиги натижасидир.

Сайловчилар билан учрашув бўлиб ўтди




Боғимайдон маҳалласи ҳудудида жойлашган 16-сайлов участкасида O’zLiDeP партиясидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига 56-Регистон сайлов округидан номзод Адхам Шадманов ва мазкур партиядан халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгаши депутатлигига 1-Боғибаланд сайлов округидан номзод Бадриддин Насриевлар билан учрашув бўлиб ўтди.

БОҒИМАЙДОН ЯНГИЛИКЛАРИ. Ногиронларга совға-саломлар улашилди



Халқаро ногиронлар куни муносабати билан маҳалламиздаги ногиронлиги бўлган фуқаролар ва шароити оғир, ёлғиз кишиларга совға-саломлар тарқатдик.  Буни маҳалламиздаги қўли очиқ саховатпеша инсонларнинг саъй-ҳаракати натижасида амалга оширдик.

БОҒИМАЙДОН ЯНГИЛИКЛАРИ. Афросиёб кўчасига асфальт ётқазилмоқда




 Бундан икки ярим ой аввал реконструкцияси бошланган Афросиёб кўчасига асфальт ётқазиш ишлари бошланди. Ишчилар ва техника воситалари кечгача ишламоқда. Геофизика томонидан бошлаб, пиёда йўлакларига бетон қопламаси ётқазилмоқда.