суббота, 31 августа 2019 г.

Ҳокимларни мукофотлаш керакми?


 

Аслида мукофот нима учун берилади? Мукофот соҳиби атрофдаги бошқа одамлардан фарқ қиладиган нимадир қилганлигини кўрсатиш, эътироф этиш мақсадида тақдирланади. Жасорат кўрстган, илм-фан, ишлаб чиқаришда ёки бошқа соҳаларда улкан ютуқлар қўлга киритган, Ватан равнақи йўлида билими, кучи, керак бўлса, жонини ҳама аямайдиган кишилар мукофотланишга лойиқ.

“Шарқ тароналари”нинг якуний концертига кимлар киради?


Фестивалнинг очилиш маросимида нафақат оддий фуқаролар, балки самарқандлик журналист ва блогерлар ҳам киритилмаган эди. Натижада давлат ОАВда ишлайдиган журналистлардан ташқари аксарият қалам аҳли фестивалнинг боришини ёритмади. Билмадим бундан ким фойда кўрдию, ким зарар! 

понедельник, 26 августа 2019 г.

В Самарканде состоялась международная конференция под эгидой ЮНЕСКО



Сегодня, 26 августа в Самарканде во Дворце симпозиумов состоялась международная конференция «Сохранение материального и нематериального культурного наследия: актуальные проблемы и стратегия их развития».

воскресенье, 25 августа 2019 г.

Сенат қарорига бир йил тўлди. Тўйларимизда тартиб бўлдими?




Бир йил аввал, 2018 йилнинг августида бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати мажлисида тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказилишини тартибга солиш масалалари муҳокама қилинган эди. Ўшанда тўй ва маъракалар бўйича қатъий нормалар ўрнатиш мақсадга мувофиқ эмас, деб топилди. 

понедельник, 19 августа 2019 г.

Самарқанд вилоят маҳаллалар кенгаши вилоят ҳокимига ҳам қарши муносабат билдирармикан?


  

Самарқанд вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов 16 август куни ўтказган видеоселектор йиғилишида маҳалла фуқаролар йиғинларида тўпланиб қолган айрим муаммоларни тилга олиб ўтди. Жумладан, МФЙ раисларини улар фаолиятига дахлдор бўлмаган ишларга ҳамда турли йиғилишларга жалб қилинишини кескин танқид қилди. Қизиқ, ҳақ сўзни, конструктив танқидни кўтара олмайдиган вилоят маҳаллалар кенгаши ҳоким сўзларига нисбатан қандай муносабат билдираркан?  

воскресенье, 11 августа 2019 г.

Бокс. Қир маҳалласининг очиқ биринчилиги ғолибларига гилам совға қилинди



 Президент Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган 5 муҳим ташаббусни амалга ошириш юзасидан Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Самарқанд шаҳар кенгаши қатор тадбирларни амалга ошириб келмоқда. Улардан бири куни кеча Қир маҳалласида бўлиб ўтди.

Бизда сиёсий партия борми? Ёки улар фақат сайлов олди қишки уйқудан уйғонишадими?



Сарлавҳада ўртага ташланган саволдан ҳайрон бўлманг. Ҳа, бизда бешта партия мавжуд. Аммо узоқ “қишки уйқу”дан фақат сайловлар арафасида уйғонадиган, шундагина ўзининг борлигини электоратига кўрсатадиган, қуйи ташкилотлари деярли ишламайдиган  партияни  том маънодаги сиёсий ташкилот деб аташ мумкинми? Нега сиёсий партиялар халқ билан ҳокимият ўртасида асосий боғловчи бўлган демократик институтга айлангани йўқ?

четверг, 8 августа 2019 г.

“Гуманитар фалокат” ёхуд коррупция йўлидаги амалдорлар


 
Ўтган ҳафта интернет тармоғи аҳоли хонадонлари ва тадбиркорлик субъектларини ноқонуний бузилишига мамлакатимизнинг турли туман ва шаҳарлари аҳолисининг муносабатига бағишланган хабару мақолалар  билан тўлиб тошди. Шукрлар бўлсинки, давлатимиз раҳбари аралашуви билан адолатсизликка чек қўйила бошланди.

Бизда уқувли электр устаси йўқми? Ёки раҳбар жонкуяр эмасми?


Ҳар куни қанча одам “свет йўқ, қачон ёнаркин, режалаштирган ишимни ўз вақтида бажара оламанми” деган ўй-хаёл билан юради. Агар “светчи” зиммасидаги ишни, яъни маош оладиган ишини ҳалол бажарса, аҳоли ҳозиргидек оғир аҳволга тушмаган бўларди. Мана, бугунги воқеа.

понедельник, 5 августа 2019 г.

Зўравон ҳоким билан бирга маддоҳ журналист ҳам истеъфо берсин!


Кейинги кунларда ижтимоий тармоқларда тўғри масала кўтарилмоқда. Ҳоким сиёсий арбоб сифатида ўзи ёки атрофидагилар йўл қўйган хато учун узр сўраб, истеъфога чиқиши лозим. Барча демократик давлатларда амал қилаётган тартиб шунақа. Узр сўраш билан кифояланиб, давлат раҳбаридан уни кечиришини ёки кимнингдир адвокат сифатида унинг ҳимоясига чиқишини кутиш ўтган замон воқелиги бўлиб қолсин. Ахир, биз ҳам ҳуқуқий демократик давлат қуриш йўлидан бораётганлигимизни эълон қилганмиз?