воскресенье, 31 октября 2021 г.

Тўйга қайси санъткорни таклиф этамиз?

 




Самарқандимизда кўплаб истеъдодли санъаткорлар бор ва биз доим ҳам уларнинг қадрига етмаймиз. Айниқса, унвон ва давлат мукофотларидан улар негадир четга қолиб кетмоқда. Масалан, Асатулло Отауллаев, Баҳодир Сирожиддинов, Зулфия Рашидова, Ихтиёр Султонов, Салим Ғиёсов каби ҳофизу хонандаларнинг кейинги йилларда тақдирланаётганлардан қаери кам?

 

Негадир айрим пулдорларимиз тўйларига Тошкентдан унвони бор ва ТВда кўриниб тураётган хонандаларни олиб келишга ҳаракат қилишади. Тўғри, улар орасида истеъдод эгалари, зўрари йўқ эмас. Аммо уларни саҳнада, ТВ экранида кўрсангиз, роҳатланасиз. Тўйда эса уларнинг мақсади бошқа. Икки-учта хит қўшиқларини ижро этгач, қулоқни қоматга келтирувчи ва фақат рақсга мўлжалланган қўшиқлар янграйди. Бу фонограммани 4-5 минг “кўки”га келадиган тошкентлик меҳмонми ёки унда 10 марта камроқ оладиган “ўзимизники” ижро этадими, фарқ қилмайди. Рақс бўлсаю, ўйин бўлса ва пул тушса, етади. Бошқаси бир тийин қадри йўқ. Санъатми ё саноатми – фарқ қилмайди...

 

Яқинда бир тўйга 12 минг долларга келган номи чиққан хонанда икки марта ярим соатдан қўшиқ айтди. Тамом.

 

Албатта, қаердан кимни тўйга таклиф қилиш тўйчининг дидига, қолаверса, белига боғлиқ. Буни ҳар ким ўзи ҳал қилади. Аммо айтмоқчиманки, юқорида номи тилга олинган санъаткорлар ҳамда уларнинг сафдошлари Абдурасул Насруллаев, Алишер Ғафуров, Парвиз ва Қаҳрамон Абдуллаевлар тўйни кўнгилдагидек ўтказишга ва ўша рақсларни ижро этиш учун қўшиқу мусиқани бемалол ижро этишга қодир ҳисобланишади.  

 

Тошпўлат Раҳматуллаев


Комментариев нет:

Отправить комментарий