четверг, 17 октября 2019 г.

БОҒИМАЙДОН ЯНГИЛИКЛАРИ. “Еттигўр” қабристонида ободонлаштириш ишлари давом этмоқда


“Еттигўр” қабристони маҳалламиз ҳудудида жойлашган бўлиб, унга атрофдаги ўнтача маҳалла аҳли ўлганларни дафн этади. Қабристонга кириладиган асосий эшикдан бошланган йўлаклар ва улар атрофи маҳалладошлар, биринчи навбатда, сахий тадбиркорларимиз томонидан обод этилди. 


Айни вақтда қабристонда дафн этилган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари хотирасига бағишланган лавҳа ўрнатилмоқда.

Бу таклиф собиқ Боғимайдон қишлоғидан хорижга бориб ишлаётган ватандошларимиздан чиққан эди. Ҳозирда Боғимайдон қишлоғи ўрнида еттита маҳалла ташкил этилган. Ушбу маҳаллалардан бориб АҚШ, Жанубий Корея ва бошқа мамлакатларда меҳнат қилаётганлар Иккинчи жаҳон урушида қатнашган оталари хотирасига атаб қабристонда лавҳа ўрнатиш таклифини ўртага ташлаган эди. Маҳалладошимиз Садулло (Жўрамурод) Мирзаев хориж сафарида бўлган вақтида ундан ана шу ғояни амалга оширишда бош-қош бўлишни сўралган. Иймони бут инсон бўлган С.Мирзаев бундай савобли ишга киришиб, хориждаги йигитларимизнинг ёрдами билан хотира лавҳасини ўрнатиш ишини охирига етказмоқда.

 
Шу билан бирга, маҳалламиз марказиза бунёд этилаётган биноларда сувоқ ишлари тугатилиб, эшик ва дерезалар ўтнатилди.

 
Тошпўлат Раҳматуллаев


Комментариев нет:

Отправить комментарий