четверг, 24 октября 2019 г.

БОҒИМАЙДОН ЯНГИЛИКЛАРИ. Афросиёб кўчасида нима гап?



Геофизика ва Улуғбек мавзеларини ўзаро боғловчи Афросиёб кўчасида реконструкция ишлари давом этмоқда. Бундан бир ойча аввал бошланган иш бироз сустроқ кетмоқда. Шу кунгача водопрод ва канализация қувурлари учун чуқурлар қазилди, Геофизикадан бошлаб қазилган чуқурларга қувурлар ётқизила бошланди

Йўл бўйида яшовчи аҳоли уйларининг олд қисмини меъморлар таклиф қилган талаб асосида қайти тикламоқда ёки таъмирламоқда.
 
Аҳоли бир нарсадан ташвишда. Эрта-индин ёғингарчилик бошланса, ҳамма ёқ лой бўлиб, кўчадан юриш жуда оғирлашади. Айрим жойларда пиёдалар йўлагидаги бетон плиталар олиб ташланган, ўнқир-чўнқир бўлиб ётибди. Мутасаддилар ишларни тезроқ битказиш чорасини кўрса, яхши бўларди.

Тошпўлат Раҳматуллаев

Комментариев нет:

Отправить комментарий