Бугун “Самарқанд китоб олами”га қарашли кўчма савдо дўкони вилоят марказидаги 60- ўрта мактабда бўлди. Ўқувчи ва ўқитувчилар дўкондан ўзларини қизиқтирган китобларни харид қилишди.
Мактаб директори Шоиста Улуғова кўчма савдо дўкони ушбу ўқув
муассасасига учинчи марта
келаётганлигини уқтириб, “Самарқанд китоб олами”нинг ўз ишини ана шу тарзда
йўлга қўйганлиги анча қулай эканлигини қайд этди. “Энди жамоамиз аҳли учун шу
ернинг ўзида китоб сотиб олиш ва янги нашрлардан хабардор бўлиш имконияти
яратилди”, - деди Ш.Улуғова.
Маълум бўлишича, кўчма савдо дўкони Самарқанд шаҳрининг 60дан ортиқ ҳамда
қатор туман мактабларида бўлган ва ҳамма жойда улар илиқ кутиб олинган.
Тошпўлат Раҳматуллаев
Комментариев нет:
Отправить комментарий