среда, 23 октября 2019 г.

БОҒИМАЙДОН ЯНГИЛИКЛАРИ. Меҳнатдаги ютуғимизни паловхонтўра билан нишонладик



 

Маҳалламиз марказидаги қурилиш ва ободонлаштириш ишлари давом этмоқда. Бунёд этилган катта зал ва айвоннинг томи ёпилди, ички деворлари сувалди, бино ичидаги ортиқча тупроқ олиб чиқилди. 


Қисқа вақт ичида катта ҳажмдаги ишнинг бажарилишидан, бунда маҳалла аҳлининг фаол қатнашганлиги ва жипслигидан хурсанд бўлган  маҳалладошимиз Абдусалим Жалилов ош дамлади. Ош баҳона маҳалла фаоллари яна тўпландик, бажарилган ишларни бирма-бир санаб, қилинадиган юмушларни муҳокама қилдик.


Маҳалламизни ободонлаштириш йўлида хизмати сингаётган дўстларга, жумладан хорижда, Америкада туриб ўз маҳалласига, юртига меҳр улашаётганларга чин дилдан миннатдорлик билдирилди.

Тошпўлат Раҳматуллаев

Комментариев нет:

Отправить комментарий