среда, 23 октября 2019 г.

Йиғилиш замонавий электр ҳисоблагичлар ўрнатишга бағишланди


Самарқанд шаҳрини жадал ривожлантириш дастури ижроси бўйича тузилган 3-округнинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда МФЙ раислари, МИБ вакиллари, шаҳар электр тармоқлари идораси ходимлари иштирок этди. Йиғилишни округ раҳбари Пўлат Ахмедов олиб борди.


Йиғилиш барча маҳаллалардаги хонадонларга ва корхоналарга электр ҳисоблагичларни замонавийсига алмаштириш ишларини амалга ошириш масаласига бағишланди. Таъкидландики, АСКУЭ (ЭҲНАТ — электр энергиясини ҳисоблашни назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими)ни бутун вилоят бўйлаб қисқа муддатларда жорий қилиш бўйича 19 октябрда бўлиб ўтган кенгайтирилган йиғилишда вилоят ҳокими Э.Турдимов томонидан аниқ вазифалар белгилаб берилган эди.

Маҳалла раислари ва ташкилотлар раҳбарларига уч босқичда бажарилиши лозим бўлган аниқ топшириқлар берилди. Унга кўра биринчи босқичда ҳисоблагичлар  таъминотчи корхоналар томонидан тўлиқ алмаштирилади, иккинчи босқичда — барча ҳисоблагичлар тўлиқ тамғаланади,  учинчи босқичда дебитор қарздорлик тўлиқ бартараф қилинади.

Пўлат Ахмедов тўпланганларга ана шу вазифаларни вақтида бажариш учун барча имкониятлар мавжудлигини уқтириб, қилинган ишлар ҳақида штабни мунтазам хабардор қилиб туриш лозимлигини таъкидлади.

Тошпўлат РАҲМАТУЛЛАЕВ

Комментариев нет:

Отправить комментарий