среда, 26 февраля 2020 г.

Китоб – маърифат чироғи



Самарқанд шаҳрининг Боғимайдон маҳалласида жойлашган 60-ўрта  макатабда 21 февраль куни ҳар ойнинг учичи жумасида ўтказилиб келинаётган “Кексалар маърифати” тадбири доирасида “Китоб – маърифат чироғи” дарси бўлиб ўтди. Бир соатлик дарс шаклида ўтказилган тадбир МФЙ кенгаши ва мактаб маъмурияти ҳамкорлигида ташкил этилди.


Дарсга пенсиядаги ўқитувчи, кўп йиллар давомида мактаб директори бўлиб ишлаган Аъзам Аъламов таклиф этилди. Дарс давомида китоб аталмиш буюк неъматдан баҳраманд бўлишнинг афзалликлари ҳақида, интернет ва ижтимоий тармоқлар бўлмаган даврда китоб билим манбаи сифатида қанчалик муҳим ўрин тутганлиги тўғрисида сўз юритилди.
 
Аъзам Аъламов китоб инсон маънавий дунёсини бойитувчи, онгу тафаккурини чархловчи қудратли беминнат восита эканлигини уқтириб, машҳур шахсларнинг китоб ҳақидаги ҳикматларидан намуналар келтирди.

Тошпўлат Раҳматуллаев

Комментариев нет:

Отправить комментарий