понедельник, 17 февраля 2020 г.

Самарқанд шаҳридаги 60-ўрта мактабда маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди



Самарқанд шаҳридаги 60-ўрта мактабда Захириддин Муҳаммад Бобур таваллуд топган кун муносабати билан тадбир бўлиб ўтди. Унда ўқувчилар шоҳ ва шоирнинг ғазалларидан намуналар ўқиҳ, унинг серқирра ҳаётининг айрим томонларини саҳна кўринишлари орқали тасвирлашга ҳаракат қилишди. 

                            

Мактаб директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Дилором Мухаммадиеванинг уқтиришича, тадбирни юқори савияда ўтказишда 8 “А” синф ўқувчилари синф раҳбари Зарнигор Нарзиева бошчилигида катта тайёргарлик ишлари олиб борган.

 

Шу куни юқори синф ўқувчилари учун мактаб маъмурияти ва Боғимайдон маҳалла фуқаролар йиғини ташаббуси билан “Ҳадис илмининг тарбиявий аҳамияти” мавзусида суҳбат ташкил этилди. Маҳалла мулласи Тоҳир Қодиров ўз чиқишида ҳадиси шарифдан намуналар келтириб, уларнинг маъно-мазмунини тушунтириб берди, аҳамияти ҳақида батафсил тўхтаб ўтди.

Тошпўлат Раҳматуллаев


Комментариев нет:

Отправить комментарий