суббота, 18 апреля 2020 г.

Маҳалламизда озиқ-овқат ярмаркаси ташкил этилди



Бугун, 18 апрель куни, Боғимайдон маҳалласида карантин тартиби киритилгандан кейин биринчи марта озиқ-овқат ярмаркаси ташкил этилди. Бу ҳозирги шароитда аҳолининг озиқ-овқат ва кундалик эҳтиёж молларига бўлган талабини қондириш йўлидаги муҳим қадамдир.

 
Нарх-наво бозордагидан арзон бўлмаса ҳам, ҳар ҳолда фуқароларда узоққа бормасдан керакли маҳсулотни харид қилиш имконияти яратилди. Ярмаркани  ташкил этган “Сиёб савдо” МЧЖ раҳбари Фарҳод Ғаниев ҳамда жамият аъзолари Фармон Муродов ва Эркин Азимовларга миннатдорлик билдирамиз.

 

Тошпўлат Раҳматуллаев

Комментариев нет:

Отправить комментарий