четверг, 23 апреля 2020 г.

Боғимайдонлик тадбиркорнинг саховатпешалигидан 40та оила баҳраманд бўлди



Боғимайдон маҳалласида номи ошкора этилишини хоҳламаган тадбиркор муқаддас Рамазон арафасида аҳолининг кам таъминланган ва шу кунларда ишсиз қолиб, ижтимоий жиҳатдан қийналаётган қатламларини қўллаб-қувватлаш мақсадида савобли ишга қўл урди. 

Унинг томонидан маҳалла марказига етказилган 2 минг кило Қозоғистонда ишлаб чиқарилган ун, 200 кило ўсимлик мойи ва 1200та тухум муҳтож оилаларга етказилди.

 
Оллоҳга шукурлар бўлсин, бундай саховатпеша ва савобталаб, атрофдагиларга беғараз ёрдам кўрсатишга тайёр турган иймони бутун Инсонлар маҳалламизда оз эмас! Уларнинг ишига омадлар ёр бўлсин. Аллоҳим тутган рўзасининг ажру савобларига муяссар этсин!

Тошпўлат Раҳматуллаев

Комментариев нет:

Отправить комментарий