среда, 29 апреля 2020 г.

Муҳтож оилаларга манзилли ёрдам кўрсатилади



29 апрель куни вилоят Ёшлар марказида Самарқанд шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Акрам Эгамов ва шаҳар ҳокими ўринбосари – маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Бадриддин Насриев иштирокида “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида муҳтож оилаларга кўрсатиладиган манзилли ёрдамни самарали ташкил этишга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Унда шаҳримиздаги барча МФЙ раислари қанташди.    

Йиғилишда таъкидланганидек, шаҳарда маҳаллалар томонидан 5613та оиланинг кўмакка муҳтож эканлиги ҳақида маълумотнома шакллантирилган. Шу асосда ҳар бир маҳаллага бир нафардан “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатига қўшилиш истагини билдирган тадбиркорлар беркитилди. Улар ёрдамга муҳтож оилаларга бир ойга етадиган 12 хилдаги маҳсулот тарқатади. Бунда оила аъзолари сони инобатга олинади. Бундай хайрия тадбири пандемия билан боғлиқ карантин тугагунча давом этади.  
 
Йиғилишда Б.Насриев қўлидан иш келадиган, меҳнатга лаёқатли фуқароларни боқимандаликка ўргатиб қўймаслик учун уларнинг оилаларига кўмаклашиш билан бир қаторда, ўзларини ишга жойлаштириш масаласини ҳал этиш лозимлигини уқтирди. Чунки уларда доимий даромад манбаи бўлиши лозим.

Тошпўлат Раҳматуллаев


Комментариев нет:

Отправить комментарий