пятница, 17 апреля 2020 г.

Маҳалламизда озиқ-овқат ярмаркаси ташкил этилмайдими?


Озиқ-овқат ярмаркасини ким, қачон ва қаерда ўтказишини қайси ташкилот мувофиқлаштириб бормоқда? Нега айрим маҳаллаларда ташкил этилаётган ярмарка бошқаларида ўтказилмаяпти? Транспортда бозорга бориш мумкин бўлмаса, нима қилиш керак? Ҳар ҳолда ярмаркада уйимиз яқинидаги дўконга қараганда нарх-наво арзонроқ бўлармиди?

Камбағалликни камайтирамиз деб кўп гапирмасдан, камбағалларга аниқ ёрдам кўрсатиш, аҳолини бу оғир дамда қўллаб-қувватлаш учун график ташкил этиб, маҳаллаларда ярмаркалар ўтказиш лозимдир, балки?

Боғимайдон маҳалласида озиқ-овқат ярмаркаси ташкил этишни сўраб, мутасаддиларга мурожаат қилдим. Бундан маҳалламиз билан қўшни бўлган Обираҳмат маҳалла аҳли ҳам баҳраманд  бўларди. 

Кеча Сиёб бозоридан маҳалламизда савдо ташкил қилади дейишди. Аммо ҳеч ким келмади. Ундан аввалроқ “Сиёб савдо” МЧЖдан Фарҳод деган йигитнинг телефон рақамини беришган эди. У савдо ташкил этишга тайёр эканлигини, аммо машинасига стикер ололмаганлиги сабабли кўчага чиқа олмаслигини билдирди.

Яна ўша эски савол қалбларни тирнайди: НИМА ҚИЛМОҚ КЕРАК?

БАЛКИ ШАҲАР ҲОКИМЛИГИДА КООРДИНАТОР БОРДИР?

Тошпўлат РАҲМАТУЛЛАЕВ


Комментариев нет:

Отправить комментарий