четверг, 23 апреля 2020 г.

Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш марказидан репортаж



Самарқанд вилоят маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси қошидаги “Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш маркази” томонидан шу кунгача 3386та оилага озиқ-овқат ва кундалик эҳтиёж моллари етказиб берилди.


Марказ раҳбари, Самарқанд шаҳар маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими раиси ўринбосари Аҳмаджон Маматовнинг сўзларига қараганда, ёрдамга муҳтож шахсларнинг 1197 рақамли телефон орқали қилган мурожаатлари ўрганилиб, уч-тўрт кун ичида бажаришга ҳаракат қилинмоқда. Бу муддарнинг қанчалиги керакли маҳсулотлар захирасига боғлиқ.

Марказда қўнғироқларга жавоб бериб, мурожаатларни ёзиб боришда 10 киши, маҳсулотларни қабул қилиб олиш, саралаш ва аҳолига етказиш ишларига яна 41 нафар кўнгилли (волонтёр) банд экан. Маҳсулотларнинг кирим-чиқиш ҳисобини юритиш билан эса тўрт нафар бухгалтер шуғулланмоқда.

Аҳмаджон Маматовдан 1197 рақамли телефонга қўнғироқни амалга ошириш учун кўп вақт кетаётганлиги, ҳар доим ҳам қўнғироққа жавоб олиш мумкин бўлмаётганлиги сабаби ҳақида шундай деди: “Бундан хабарим бор. Биз ҳар бир мурожаатга ўз вақтида жавоб беришга ҳаракат қиляпмиз. Ахир, бирдан-бира вазифамиз аҳолига хизмат кўрсатиш, ёрдам беришдан иборат. Фақат мурожаат кўплиги сабаб операторларимиз доим ҳам қўнғироқларга ўз вақтида жавоб беришолмайди. Халқимиз бизни тўғри тушунади деган умиддаман”.

 
Марказга соат 9дан 17гача қўнғироқ қилиш мумкин.

Тошпўлат Раҳматуллаев


Комментариев нет:

Отправить комментарий