среда, 9 апреля 2014 г.

Ғиждувон зиёрати. Фото

Ғиждувонга ажойиб инсон бўлмиш Бахтиёр исмли дўстимнинг маъракасига бориб, Абдухолиқ Ғиждувонийнинг мақбарасини зиёрат қилдим, Бухоронинг ўзига хос оши софисидан татиб кўришга муваффақ бўлдим.

Бухоро томонига йўли тушганларнинг аксарияти тасаввуф илмининг буюк намояндаси Абдухолиқ Ғиждувоний мақбарасини зиёрат қилиб ўтади. Кейинги йилларда мақбара ва унинг атрофида кенг қурилиш, таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари олиб борилган экан. Улуғбек мадрасаси таъмирланган, мачит қайтадан тикланган, уларга туташ ҳудудда катта хиёбон  барпо этилган, аввалги деҳқон бозори эгаллаб турган майдон ҳам унга қўшилиб кетган.

Биз қатнашган маъракада Бухоро шаҳридан ташриф буюрган ошпазлар оши софи тайёрлашди. Биринчи марта паловнинг бу турини пишириш жараёнини бошдан оёқ кузатдим. Барча масаллиқлар алоҳида пиширилиб, сўнгра мис қозонга жойлаштирилди ва устидан қайнаб турган мой солинди. Ош жуда мазали бўлдида ўзиям!


Тошпўлат Раҳматуллаев


Комментариев нет:

Отправить комментарий