суббота, 2 ноября 2019 г.

Трансформаторни ким ўрнатгани шунчалик муҳимми ёхуд аҳоли нега светсиз ва сувсиз қолди?


 

Ушбу суратларни Самарқанд шаҳрининг Дўстлик маҳалласидан юборишди. Бундан икки кун олдин шаҳар электр тармоқлари корхонаси (ШТЭК) вакиллари келиб, маҳаллани электр энергияси билан таъминлаётган трансформаторни ўчириб кетишган. Натижада 150та хонадон светсиз ва сувсиз қолган. Гап шундаки, сув “башня”дан электр қуввати орқали етказилар экан.


Суратни юборганларнинг айтишича, трансформатор шаҳар электр тармоқлари корхонаси ҳисобида турмаслиги учун корхона мутасаддилари шундай йўл тутган. Вақтида трансформатор маҳалла аҳли томонидан ўрнатилган ва аҳоли свет пулини мунтазам тўлаб келаётган экан. “Биз бир неча марта электр тармоқлари корхонасига трансформаторни рўйхатга олишларини сўраб мурожаат қилдик. Охирги марта 25 майда вилоят идорасига ариза топширган эдик. Аммо ҳеч ким бизга жавоб бермади”, - дейди мурожаат қилганлардан бири.
 
Одамларимиз қизиқ-да! Давлат идораси ёрдам бермайди энди деб, айрим “ишнинг кўзини билувчилар” ҳар бир оиладан 25 минг сўмдан йиғишни бошлаб юборибди. Буёғи энди нима бўлади?

Тошпўлат Раҳматуллаев

Комментариев нет:

Отправить комментарий