вторник, 12 ноября 2019 г.

БОҒИМАЙДОН ЯНГИЛИКЛАРИ. Сайлов қонунчилиги бўйича давра суҳбати ўтказилди



Боғимайдон маҳалласи ҳудудида жойлашган 60-ўрта мактабда маҳалламиз ва қўшни Обираҳмат маҳалла аҳолиси билан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига сайлов ўтказувчи 56-Регистон округ сайлов комиссияси аъзоси Фаррух Болтаев билан учрашув бўлиб ўтди. 

Давра суҳбати шаклида ўтган учрашув давомида сайлов қонунчилигига доир қатор долзарб масалалар атрофлича муҳокама этилди.

 
Ф.Болтаев тўпланганларни бу йилги сайловларни ташкил этиш ва ўтказишда кўзда тутилган ўзгаришлар билан таништирди ва тўпланганларнинг саволларига батафсил жавоб қайтарди.

Тошпўлат Раҳматуллаев

Комментариев нет:

Отправить комментарий