суббота, 2 ноября 2019 г.

БОҒИМАЙДОН ЯНГИЛИКЛАРИ. Афросиёб кўчасидаги ишлар бироз жонлангандек



Афросиёб кўчасидаги ободонлаштириш ва янгиланиш ишлари кейинги кунларда бироз жонлангандек кўринади. Канализация ва сув қувурлари қазилган чуқурларга ётқизилиб, устига тупроқ ва шағал тортилмоқда, кўчанинг икки четидаги ариқлар ўрнига бетон лотоклар ўрнатилмоқда, автомобиль йўли бетон тўсиқлар ёрдамида иккига бўлинмоқда.

Йўл қурувчилари билан турли коммуникация тармоқлари ўрнатган идоралар ўртасида алоқа бўлмаганлиги ёки айрим иш бажарувчиларнинг эътиборсизлиги оқибатида сув қувурлари ёки телефон симларига зарар етказиш ҳолатлари кузатилмоқда. Бундай носозликларнинг айримлари тезда бартараф этилмоқда, қолганлари эса анчагина асаббузарликларга сабаб бўлмоқда. 

Йўл ёқасидаги уй-жойларнинг олд қисми – фасади янги қиёфа касб этмоқда. Суратлардан бирида бу ўз аксини топган. Ишни хонадон соҳибининг ўзи бажармоқда. 

Ёлғиз аёлнинг деворини баландроқ кўтаришга ҳомийлар ёрдам кўрсатмоқда. Девор  устига бетон блоклар терилган. Онахон дарвоза тепасидаги эни тор бўлган металл устига етти қатор блок терилганлигидан хавотирда.

 
Афросиёб кўчасида ишлар давом этмоқда.

Тошпўлат Раҳматуллаев

Комментариев нет:

Отправить комментарий