понедельник, 18 ноября 2019 г.

БОҒИМАЙДОН ЯНГИЛИКЛАРИ. Масжид қайта таъмирланмоқда



Маҳалламиздаги кўп йиллар қаровсиз турган масжид ҳашар йўли билан тўла қайта таъмирланмоқда. Бу ишга имонли, эътиқодли маҳалладошларимиз билан бирга қўшни маҳаллалардан қўли очиқ инсонлар камарбаста бўлишмоқда.

 
Уч ой давомида каттагина ҳажмдаги ишлар амалга оширилди. Масжид биносининг томи ва ички қисми тўла янгиланди, таҳоратхона қурилди. Шу кунларда масжид ҳовлисининг сатҳи текисланмоқда.
 
Насиб бўлса, ишлар тугагач, масжид ҳақида, уни реконструкция қилишда меҳнат қилганлар ҳақида алоҳида сўз юритиш ниятим бор.

Тошпўлат Раҳматуллаев






Комментариев нет:

Отправить комментарий