понедельник, 25 августа 2014 г.

Шафтоли сотиб олишда эҳтиёт бўлинг

Сотиб олган шафтолимиздан на мураббо тайёрлаб бўлди, на компот. Кўриниши чиройли шафтолининг ичи қорайган, таъми эса умуман йўқ эди.


Меванинг ичи қорайган эди
Бозорда қутиларга чиройли қилиб терилган, биттадан қоғозларга ўраб қўйилган шафтоли диққатимни тортди. Сотувчидан сўраб билдим, Фарғона водийсидан олиб келинган экан. Икки қутиси 24 кило чиқди. Уйга олиб келдим. Ўша заҳоти биттасини ювиб, иккига бўлиб иштаҳа билан ейишга киришдим. Ҳар икки бўлакнинг остки қисми совуқ ва ранги қорайиб кела бошлаган эди. Меванинг ўзида шафтолига хос таъм йўқ эди.
Бу ҳолни кўриб, бу мева унча пишмаган вақтида узилиб, водийдан музлагич машиналарда Самарқандга олиб келинган, деган хулосага келдим. Шафтоли мураббо ёки компот пиширишга ярамас эди. Уни майдалаб, озроқ олхўри билан аралаштирдик ва жем тайёрладик.

Хулоса: агар чиройли шафтолини кўрсангиз, унинг ташқи кўринишига учмасдан, иккига бўлиб, таъмини кўринг. Бизда ҳам худди кўпгина ривожланган мамлакатларидагидек, мева ва сабзавотнинг таъми ва сифатига эмас, балки катта муддат давомида сақлаш ва сотиш учун узоқ масофаларга олиб бориш имкониятига эътибор кучайиб бораётганга ўхшайди...


Тошпўлат Раҳматуллаев

Комментариев нет:

Отправить комментарий