среда, 27 августа 2014 г.

Хорижга чиқиб кетган фуқароларни қайтариш кампанияси – авжида

Самарқанднинг барча маҳаллаларида чет давлатларга ишлаш учун чиқиб кетган фуқароларни яшаш манзилларига қайтариш ҳамда бандлигини таъминлаш мақсадида  йиғилишлар ўтказилмоқда.

Боғимайдон маҳалласида бўлган ана шундай тадбирда шаҳар ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Марҳабо Ғафурова чиқиш қилди. У дастлаб “ВИЖДОН” йиғилишлари ўтказилишининг мақсад-моҳияти хусусида сўз юритди. “Биз фуқароларимизнинг хорижга бориб ишлашларини чекламоқчи ёки бунга тўсиқ бўлмоқчи эмасмиз, – деди жумладан М.Ғафурова. – Бу уларнинг конститутциявий ҳуқуқи. Мақсадимиз хорижга борганлар инсон шаънига мос бўлган шароитда ишлаш ва яшашга эришиши ҳамда турли диний ёки экстримистик оқимларга қўшилиб қолмаслиги учун уларнинг хабардорлигини оширишдан иборат”.

Нотиқ чет элдан қайтганларни иш билан таъминлаш масаласи ҳам ўта долзарб эканлиги ва шаҳар ҳокимлиги бу йўналишда қатор чора-тадбирлар амалга ошираётганлигини таъкидлади. Жумладан, айни пайтда “8 Март”, “Бофанда”, “Восток-продукт” каби қатор корхоналарда 2 мингдан кўпроқ бўш иш ўринлари мавжуд. Албатта, кўпчиликни улардаги иш ҳақи миқдори қизиқтиди. Масалан, “Восток-продукт” корхонасида ойлик маошнинг миқдори 450 минг сўмдан бошланар экан.

Йиғилиш давомида хорижга чиққанлар ва у ердан қайтиб келганлар билан ишлаш, уларнинг нима билан шуғулланиб юрганлигини аниқлаш ва турли муаммолар гирдобида қолганларга амалий ёрдам кўрсатишда маҳалла олдида турган вазифалар ҳақида батафсил сўз юритилди. Хорижга кетганнинг оила аъзолари ўз жигаргўшаларининг қаерда, қайси манзилда яшаётганлиги, қаерда ишлаётганлиги, бирор бир диний ёки экстримистик оқимга қўшилмаганлиги ҳақида аниқ маълумотга эга бўлишлари зурур. Маҳалла эса иш тополмай ёки номуносиб шароитда яшётганларни аниқлаб, уларни уйларига қайтариш ва бандлигини таъминлаш учун шаҳардаги тегишли идоралар билан ҳамкорликда амалий ишларни бажариши лозим.

Аксарият юртдошларимиз катта иморат қуриш ёки дабдабали тўй қилиш илинжада хорижга кетаётганлиги барчага маълум. Шу ҳақда сўз юритиб, М.Ғафурова тўй-маъракаларни ихчам, камхаражатли ўтказиш қанчалик муҳимлигини, бу айни пайтда долзарб ижтимоий масалага айланганлигини ва бу борада маҳалла фаоллари зиммасида катта масъулият ётганлигини уқтирди.


Тошпўлат Раҳматуллаев 

Комментариев нет:

Отправить комментарий