пятница, 27 декабря 2019 г.

БОҒИМАЙДОН ЯНГИЛИКЛАРИ.Масжидда ҳашар давом этмоқда



Маҳалламизаги масжидда олиб борилаётган таъмирлаш ишлари жадал давом этмоқда. Айни пайтда эскирган девор ўрнида темир панжара ўрнатилди. Бир гуруҳ усталар бинонинг шипини қўлдан чиқаришмоқда. 


Ҳовли юзасини бетон плиткалар билан қоплашга тайёргарлик кўрилмоқда. Келтирилган плиткаларни маҳалладошлар ҳашар қилиб, машинадан туширишди. Бу ишга 80дан ошган Ёқуб бобо ҳам ўз ҳиссасини қўшди.
 
Ана шундай аҳиллик туфайли маҳалламиз тобора обод бўлмоқда.

Тошпўлат Раҳматуллаев

Комментариев нет:

Отправить комментарий