пятница, 27 декабря 2019 г.

БОҒИМАЙДОН ЯНГИЛИКЛАРИ.Янги бинога – янги жиҳоз




Маҳалламиз марказида янги бино – умумий майдони 100 м2 бўлган зал ва айвон бунёд этилди. Куни кеча пол ва шипи ҳам тайёр бўлди. Деворлари яхши қуриса, ўзимизнинг маҳалладан чиққан усталар уларни бўяб,  қўлдан чиқариб қўяди.

 
Янги бинога янги жиҳоз ярашади деб, бугун стол ва стуллар харид қилдик. Маҳалла аҳли хурсанд. Бундан олдин маҳалла эҳтиёжи учун бу миқдорда янги стол ва стул сотиб олинмаган эди. Энди  йиғилиш ва турли тадбирларни шу ернинг ўзида ўтказиш имконияти пайдо бўлди.
 
Маҳалламизда ободонлаштириш ва бунёдкорлик ишларини давом эттираверамиз.

Тошпўлат Раҳматуллаев

Комментариев нет:

Отправить комментарий