пятница, 12 января 2024 г.

 КЕНГАШНИНГ ТАЪСИС КОНФЕРЕНЦИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ




Бугун маҳаллани қўллаб-қувватлаш Самарқанд шаҳар кенгашининг таъсис конференцияси бўлиб ўтди. Унда маҳалла тизимида кўзда тутилган ўзгаришлар ҳақида сўз юритилди ва вилоят кенгаши таъсис конференциясига делегатлар сайланди.

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 2023 йилнинг 26 сентябрида маҳаллабай ишлаш тизимини янада кучайтириш масалалари юзасидан бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида маҳаллаларни қўллаб-қувватлаш республика, вилоят ва туман (шаҳар) кенгашлари жорий этилиши хусусида сўз юритилган эди.

Давлатимиз раҳбарининг 2023 йил 21 декабрдаги фармонида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи фаолиятини амалга ошириш учун зарур шарт-шароит яратиш, уларга қонунда белгиланган ваколатларини амалга оширишда кўмаклашиш мақсадида бир қатор вазифалар, жумладан, барча босқичларда кенгашларни шакллантириш белгиланган эди.

Бугун вилояттимиздаги туман ва шаҳарларда кенгашлар тузилди. Самарқанд шаҳрида ўтказилган конференцияди шаҳар ҳокими Ф.Умаров чиқиш қилиб, ўтган йилнинг 21 декабрида қабул қилинган фармон ва қарорлардан келиб чиқиб, маҳалла “еттилиги” олдида турган вазифалар ҳақида сўз юритди.

Тадбирда Республика Маънавият ва маърифат маркази Самарқанд шаҳар бўлинмаси раҳбари Н.Садинова сўзга чиқиб, маҳалла ходимларининг маънавий тарбияда тутган ўрни ва бу йўналишда бажарилиши зарур бўлган вазифалар хусусида гапириб ўтди.

Конференцияда кўрилган масалалар бўйича қарорлар қабул қилинди ва 15 январда бўлиб ўтадиган Маҳаллани қўллаб-қувватлаш вилоят кенгашига 32 нафар делегат сайланди.

Тошпўлат Раҳматуллаев

Комментариев нет:

Отправить комментарий